Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Бу касаллик ҳаммамизга синов

 
 

Ассалому алайкум азиз мўмин мусулмонлар ҳозирги кунда бутун дунёни ташвишга солиб турган, шу қатори бизнинг юртимизга кириб келган бу вабо ҳаммамизни саросимага солиб қўйди. Бундай пайтларда биз мўмин мусулмонлар қандай йўл тутушимиз керак? Ана шундай ҳолатга тушганимизда сизу бизни яратган зод бандаларини бошига ҳар ҳил яхши ёмон кунларини тақдиримизга ёзиб қўйгандир.

Шу жумладан Коронавирус касаллигини бихга юбориб бизларни имтиҳон қилмоқда. Муқаддас динимизда инсонни жони (яъни соғлиги) энг муҳим асослардан бири бўлиб Алоҳ Таоло айтади “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради” деб марҳамат қилган (Бақара сураси 195-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам марҳамат қилиб айтганлар “Икки неъмат борки уни кўпчилик одамлар қадрига етмайди. Улар соғлик ва тинчлик” деганлар. Азизлар давлатимиз томонидан карантин эълон қилинди. Бунга етарлича асослар бор. Шунга амал қилган ҳолда ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт қилайлик. Ислом дини поклик дини. Поклик ва тозаликга риоя қилиб доимо қўлларимизни совунлаб юзиб юрайлик қўл бериб сўрашмайлик. Ниқоб тақиб юришлик соғликни сақлаш вазирлик тавсиясига амал қилайлик. Зарур бўлмаса уйимиздан чиқмастлик лозим. Ушбу касаллик асосон ҳаво томчилари, қўлбериб сўрашиш каби ҳолатларда юқуди. Шундай экан жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатларидан эҳтиёт бўлайлик.

Динимизда шундай пайтларда қуйидаги дуони ўқиб юришимиз тавсия қилинган. Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қилганлар “Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда “Бисмилиҳиллази ла йазурру маъисмиҳи шайъун  фил арзи ва лаа фиссамаи ва ҳувас самиъул аълим” деб уч марта айтса унга бирор нарса зараз бермайди дедилар”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти). Маъноси: Аллоҳниниг исми билан бошлайманки унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билгувчми зотдир”. Саҳобалардан бири Расулуллоҳдан сўрадилар. Эй Аллоҳнинг Расули нажот нимада. Расулуулоҳ: тилингни тий, уйингда қол, ва хатоларинга йиғлагин! дидилар.

Инсон соғ-омонда бўлиши учун биринчи тилни тийишлик ва касаллик тарқаган жойларга бормастлик. Агар касал бўлса у ердан чиқмастликни юқоридаги ҳадисдан тушунсак бўлади. Биз мўмин-мусулмонлар гуноҳларимизга истиғфор айтиб,  бунақа касалликлардан Аллоҳнинг ўзи паноҳ беришлигини сўраб дуои хайр қилишимиз ва касалликдан сақланиш учун барча зарурий чолраларни кўрмоғимиз лозимдир.

Аллоҳ ўзи барча инносларни осмондан ва ердан келадиган болалардан ўзи сақласин АМИН. 

Хайрулло Шомуродов Каттақўрғон туман бош имом хатиби


Киритилган вақти: 01/04/2020 09:06;   Кўрилганлиги: 878
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/bu-kasallik-hammamizga-sinov
Чоп этилган вақт: 16/09/2024 06:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг