Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ажойиб воқеа.

 
 

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай бир воқеани ёзганлар: Бир одамнинг аёлидан хатолик ўтди. У аёлини Аллоҳнинг бандаси деб билиб, авф қилиб юборди.

У одам вафот этганида, биров уни тушида кўрди. Ундан: Нима бўлди? деб сўради. У шундай деди: Қолган амалларим корга ярамади. Фақат бир амалим Аллоҳга маҳбуб бўлди. Аллоҳ таъоло шундай деди: Сен бир ўринда аёлингни Менинг бандам деб билиб авф қилиб юборган эдинг. Бор, бугун Мен ҳам сени бандам деб билиб авф қилдим.

Агар биз аёлимизнинг хатоси ва камчилигини кечириб юборсак, унинг эвазига Аллоҳ таъоло бизнинг хатоларимизни кечириб юборади.

Бу дегани, ислоҳий гапларни уйда гапирманг дегани эмас. Шунингдек, аёл гуноҳга қўл урса ёки ахлоқсизлик қилса, унга бирор нарса дейишдан тўхтанг дегани ҳам эмас. Шариъат ҳудудларида туришлик керак ва меҳр-муҳаббат ила ҳаёт кечиришлик лозим.

“Сукунэ дил” китобидан 138-бет.          

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/01/2020 07:33;   Кўрилганлиги: 951
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/ajoyib-voqea
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 20:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг