Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Замонавий ҳадис таълими

 
 

Ҳадис –Қуръони Каримдан кейин турадиган  иккинчи манба   ҳисобланади.  Ҳадис пайғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в) айтган сўзлари, қилган ишлари, иқрорлари тўғрисидаги ривоят.   Ҳозирги кунда энг  ишончли ҳадислар  тўплами  Имом  ал-Бухорийниг “Саҳиҳи Бухорий” ҳадислар  асаридир.

Ҳадисларда  инсоннинг   камолга  етиши учун  талаб  этиладиган инсоний  фазилатлар акс  эттирилган  бўлиб,  булар меҳр-оқибат  кўрсатиш,  саҳийлик, очиқ кўнгиллилик,  ота-она  ва  катталарга,  қариндошларга ғамхўрлик, ҳурмат,  фақир-бечораларга мурувват,  ватанга муҳаббат,  меҳнат ва касб-ҳунарни  улуғлаш,  ҳалоллик,  поклик,  ўзаро  дўстлик,  тинч-тотув  бўлиш  ва  бошқалардан  иборатдир.

   Ҳозирги  кунда  ҳадисларни  ўрганиш   уларнинг   маъно  мазмунини  англаш,  ҳамда  келажак  авлодга  етказиш учун  дунёда  турли  хилдаги  исломий давлатларда  замонавий  ҳадис  мактаблари,  унверситетлари  ташкил  қилинган.        

Замонавий  ҳадис  мактабларида   фақатгина   ҳадис  илмини   ўрганиш  билан  чекланиб  қолмасдан   диний ва  дунёвий  билимлар   ҳам  ўрганиб  борилади.   Замонавий  ҳадис  мактабларини ташкил қилиш ва  уларга   ўқув  режа тузиш  учун  дунёдаги   Замонавий    Ислом мактаблари  ва  Ислом олийгоҳларининг  таълимига  асосланган  ҳолда диний  ва   дунёвий фанлар  учун ўқув  режалар  тузилади. Бундан  асосий  кўзланган  мақсад  шуки  талабаларга  диний  ва  дунёвий билимлар  бериш ҳамда  диний  ва  дунёвий  қарашларни ўргатишдан  иборатдир.

Замонавий  ҳадис мактабларида ўтиладиган  диний  фанларга  мисол  қилиб;    Қуръони  Карим,   Фиқх,  Араб тили, Тафсир, Ақоид, Ислом  тарихи, Усулул фиқҳ  cингари  фанлар  ўтилади.  Дунёвий  фанларга   мисол  қилиб  тарих,    фалсафа,    хорижий тиллар, жисмоний  тарбия, педагогика, психология  ва  жаҳон мумтоз адабиётлари   cингари фанлар  ўтилади.

Замонавий  Ҳадис  мактаблари ҳам  диний  ва  ҳам  дунёвий  ҳолда жиҳозланган  бўлиб,  дарслар  замонавий  техналогиялар ёрдамида  ўтилади.  Дарслар ўтиш методикаси  дунёдаги  машҳур  Ислом универcитетлардан:      Миcр  араб Республикасидаги  Ал-Aзхар  университети, Мавританиядаги ҳадис илми  мутаҳассиcлар  тайёрлаш маркази, Туркиядаги  Мармара универcитети ва Покистондаги Дорул улум университетларининг    таълим  тизимига  асосланган  ҳолда  дарс ўтилади.

   Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам  замонавий   ҳадис илми   мактаби ташкил этилган.  Бу  мактабнинг  ташкил этилишини  мақсади  улуғ  аждодлармизга  муносиб  фарзанд  бўлиш  ва   уларнинг   меросини  асраб  авайлаш  ва  кележак  авлодга  етказишдир.  Улуғ  аждодлармиздан  Имом ал-Бухорийнинг  “Саҳиҳи Бухорий” ҳадислар  тўплами Қуърони  Каримдан  кейинг   2  ўринда турадиган  манба  ҳисобланди.

    Ҳадис илми мактабида    дининй   ва  дунёвий   билимлар  берилади.  Дининй фанлардан: Қуръони  Карим,   Фиқх,  Араб тили, Тафсир, Ақоид, Ислом  тарихи, Усулул фиқҳ  сингари  фанлар  ўтилади.  Дунёвий  фанларлардан:   рус  тили, инглиз  тили, маънавият, Ўзбекистон  тарихи   фанлари ўтилади. Диний билимлар амалий машғулот  сифатида  ўтилса, дунёвий  билимлар  эса амалий  усулда ўтилади.

     Ўзбекистондаги  Ҳадис  илми  мактабининг ўқитиш  методикаси  дунёдаги  машҳур  Ислом  дини бўйича  таълим  бериладиган  унвеситетларнинг  таълим  тизими асосида яратилган.

      Ҳадис илми  мактабида  Олий маъҳад, мадраса мударрислари ҳамда имом-хатиблардан иборат   ўқитувчилар,    халқаро олий гоҳларда  таҳсил олган устозлар ва  Хориждан   келган мутахассислар  дарс беради.

Назаров Фурқат Жомбой туман "Шайх Худойдоди Вали"жомеъ масжиди имом хатиби  


Киритилган вақти: 02/06/2021 10:25;   Кўрилганлиги: 667
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/zamonaviy-hadis-talimi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 03:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг