Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЮЗЛАБ КЕЛТИРМОҚЧИ БЎЛГАН ДАЛИЛИНГИЗ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ - МАХЛУҚЛАРНИ СИФАТИДАН ПОКЛИГИГА ДАЛИЛ БЎЛАДИ ХОЛОС

 
 

"АЛЛОҲ ЮҚОРИДА" - "АЛЛОҲ ОЛИЙ ЗОТДИР" деганда, "Жиҳат" нисбатига эга бўлмиш: Тепа томон, юқори тараф, деган маънони назарда тутаётган бўлсангиз, билиб қўйингки, Салафлардан ҳам Саҳобалардан ҳам, Китоб ва Суннатдан ҳам далил топа олмайсиз. Юзлаб келтирмоқчи бўлган далилингиз АЛЛОҲ ТАОЛОНИ - махлуқларни сифатидан ПОКЛИГИГА ДАЛИЛ БЎЛАДИ холос.

Агар, "Аллоҳ юқорида" деган сўздан мурод: Аллоҳ барча махлуқотлардан олий ҳамда юқори десангиз, яъни: арабий тилда: العليّ сўзни қасд қилсангиз, биз Аҳли-сунна ва сиз билан (бу масалада) фарқимиз йўқ. Албатта, биз ҳам Аллоҳ таоло махлуқотларидан олий Зотдир, деймиз. Бунга иймон келтирамиз.

Аммо, ҳозирги замонавий (салафий) тоифадан фарқимиз шундаки:

Улар: "Аллоҳ тепа томонда ва Олий Маконда, Махлуқотларидан ҳадд (чегара) билан фарқланади", дейдилар.

Биз: "Аллоҳ барча махлуқотдан Олий Зотдир. Барчаси Аллоҳнинг мулки ва Тасарруфидадир. Аллоҳ махлуқотларни яратишидан аввал, азалда қай ҳолатда бўлса, ҳозир ҳам шундайдир. Чунки, Аллоҳ ўзгармайди, макон билан сифатланиайди", деймиз.

  • Аллоҳ таолонинг "Макон" деган сифати йўқ. Чунки ҳеч қаерда бундай лафз ворид бўлмаган.
  • Аллоҳ таоло ғоя (ниҳоя) ва чегаралардан беҳожатдир, деб Ақидату-Таҳовияда айтилган. Бу сўз - тўрт Мазҳаб ва жумҳур Ахли-суннанинг ақийдасидир.
  • "Аллоҳ таоло Аршнинг устидадир" деган сўз: Аллоҳни макони аршнинг тепаси ёки осмоннинг усти дейилмайди. Балки, "Махлуқотларнинг ниҳояси ва энг катта бўлмиш Аршнинг эгаси Парвардигордир", деган мақсадни англатади. Яъни: Махлуқотлар оламидан - Олий бўлмиш Зотга илтижо қилиш, деган муродни англатади.

Зайниддин домла Эшонқулов интернет манбалари асосида


Киритилган вақти: 19/10/2021 15:09;   Кўрилганлиги: 412
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/yuzlab-keltirmoqchi-bolgan-dalilingiz-alloh-taoloni-maxluqlarni-sifatidan-pokligiga-dalil-boladi-xolos
Чоп этилган вақт: 14/05/2024 23:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг