Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ёшлар тарбиясига эътиборли бўлайлик!

 
 

Муқаддас Ислом динимизда фарзандлар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ота-онанинг  фарзандларига  берадиган нарсалари ичида энг қимматлиси ва зарурийси  хусни хулқдир” деб мархамат  қилганлар.

Аввало тарбия ва одоб масаласида ота-оналарнинг ўзлари болаларга яхши намуна бўлишлари керак. Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтирганларида онам мени чақириб: «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. «Мен унга хурмо бермоқчи эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Аммо агар унга ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилар эди», дедилар».

Бугунги кунда фарзандларимиз хато қилса телефондан,теливизордан кўрган ёки фалончи ўртоғидан ўрганган деган гапларни кўп ишлатамиз, аслида бу хато биз Ота Оналардан эканлигини тан ололмаябмиз.Ота-оналар фарзандларининг телефонларини назорат қилишлари зарур лекин афсуски бази Оталарнинг ўзлари хам бу назоратга мухтождир.

Шунинг учун ҳам ота-она фарзандларига доимо яхши ва гўзал ўрнак бўлишлари лозим. Барча яхши сифатларни намойиш қилиб, барча ёмон сифатлардан узоқда бўлишлари керак. Ота-она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобларни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур.

Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” Абдулла Авлоний.

Нарпай туман Кўк ота жоме масжид имом хатиби Алишер қори Шукуров


Киритилган вақти: 26/08/2020 12:16;   Кўрилганлиги: 1639
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/yoshlar-tarbiyasiga-etiborli-bolaylik
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг