Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ёлғончилик ва унинг оқибатлари

 
 

Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. Ужамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади .  Ёлғончининг гапига ишонмай қўядилар ва унга бирор ишни ишониб топширмайдиган бўладилар. Ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида хоҳ олди –сотди муомалаларида булсин,хоҳ ишлаб чиқариш соҳасида бўлсин, хоҳ маиший хизмат соҳасида бўлсин, кишилар ўртасида ўзаро ишонч бўлмоғилозим.Ёлғон эса ишончни йўққа чиқаради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ ёлғончиларни йўлдан адашганлар қаторига қўшади. “ Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас” ( Зумар сураси, 3- оят).

Қуръони каримда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиш уқтирилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:“ Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чикмайди ва омонат унга ишонилса, хиёнат қилади“, дедилар”.Ислом ёлғон гувоҳлик беришни  дунёдаги энг катта гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш билан тенглаштирган.

Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам, ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган:

  1. Одамлар орасини ислоҳ қилишда.

Мусулмонларнинг  бир- бирлари билан уришиб, хафалашиб юришлари

жуда ҳам ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида одамлар ва жамиятларнинг ораси бузилади. Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари , уришишлари барча бало- офатларнинг бошидир. Бу йўлда ҳатто ёлғон гапиришга ҳам рухсат бор, чунки одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақатгина яхшилик учун ёлғон гапирган бўлади.

  1. Урушда ғалаба қилиш учун.

Агар аскар енгилса , барча уммат ва миллат душман асорати остида

қолади. Шунинг учун ҳам кўпчилик манфаати йўлида, душманни доғда қолдириш учун ёлғон гапиришга руҳсат берилган.

  1. Оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун.

Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади.

Аҳил оилада  ўсган болалар салоҳиятли фуқаробўлиб етишадилар. Ота- онанинг жанжаллари остида ўсган болалар эса салоҳиятли фуқаро бўлишлари мумкин эмас. Шунинг учун ҳам эр- хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда ҳам муҳимдир. Ана шу аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида эр – хотин бир-бирларига яхши маънода, ҳаддан ошмаган ҳолда ёлғон гап айтишларига рухсат берилган.

Истисно тариқасида рухсат берилган ушбу уч ҳолатдан бошқа ҳолларда яхши ниятда ҳам, ёмон ниятда ҳам ёлғон гапириш мумкун эмас. 

М.Чориева – Пастдарғом туман бош отинойиси 


Киритилган вақти: 26/12/2022 11:45;   Кўрилганлиги: 860
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/yolgonchilik-va-uning-oqibatlari
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг