Яхшиликка далолат қилиш худди уни қилувчи кабидир
Яхшилик ҳақида гапирар эканмиз, аслида динимизда инсонлар бир-бирларига яхшилик қилиши ва унга далолат қилиши Аллох таъоло томонидан фарз қилинган бўлиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар” (Тавба сураси–71 оят). Ушбу оятдаги «Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар...» жумласидан “Жамоат шаклида яхшилик қилишга уринадилар, кўплашиб ёмонликка қарши курашадилар” маъноси тушунилади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам яхшилик қилиш қандай улуғ амал эканлигини тасдиқлаб, шундай дейдилар: “Ҳар бир яхшилик садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир”. Расулуллоҳ (с.а.в) нинг ушбу муборак сўзларидан инсонлар доимо бир-бирларига яхшилик қилишда бардавом бўлиши ҳамда бу хайрли ишга далолат қилиш каби улуғ фазилатлар тушунилади.
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда бу улуғ фазилат ҳақида шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка буюраверинглар гарчи амал қилмасалар хам, ёмонликдан қайтараверинглар гарчи қайтмасалар хам” - дедилар.
Яна бир ҳадисда келтириладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир киши келиб сўради: “Инсонлар қайси амалларни қилса Аллох таоло у кишини яхши кўради?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохга иймон келтириш, қариндошлар билан боғланиш ва одамларни яхшилик қилишга буюриш ҳамда гунох қилишдан қайтариш” деб жавоб бердилар. У киши яна сўради: “Инсонлар қайси амалларни қилса Аллохнинг ғазаби келади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохга ширк келтириш, қариндошлар билан алоқани узиш ва одамларни яхшилик қилишга буюрмаслик, гунох йўллардан қайтармаслик” - деб жавоб бердилар. Юқорида келтирилган оят ва ҳадислардан англашимиз мумкинки, мусулмон киши доимо одамларга яхшилик қилиш ва унга далолат қилиш билан бирга хатолардан қайтариш каби хайрли ишларда бардавом бўлиши лозим экан. Шундагина инсон Аллоҳ таоло томонидан ваъда қилинган улуғ савоблардан баҳраманд бўлади инша Аллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг солиҳ бандалари қаторида қилсин.
О.Тошбеков - Нарпай тумани "Нақшбандий" масжиди ходими
Киритилган вақти: 20/06/2020 17:12; Кўрилганлиги: 1166
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/yaxshilikka-dalolat-qilish-xuddi-uni-qiluvchi-kabidir
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 13:44
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 13:44