Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“Улул Аъзм” пайғамбарлардан ўрнак олайлик

 
 

Ҳамма нарсага қодир Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога шукурлар бўлсинки, У ўз фазли ила ҳалқимизга диндорлик бахтини яна қайтариб берди. Ҳозирда миллий ва диний қадритларимиз тикланиб бормоқда. Жу жумладан, Аллоҳ таоло эъзозлаган зотлар, пайғамбар алайҳимуссаломларнинг ҳаётларини ислом нуқтаи назаридан ўрганиш имкони туғилди.

Ҳозирги замондаги илмий тадқиқотлардан сўнг пайғамбарлар ҳақидаги энг ишонарли маълумотлар фақат муқаддас китобимиз – Қуръони каримда эканлиги маълум бўлди. Худди шу ҳақиқатни фаранг олими Морис Букайнинг “Инжил, Таврот, Қуръон ва янги илм” китобидан ҳам билса бўлади. Бундан ташқари, Ғарб олимларининг ислом тарихи ва пайғамбарлар фаолиятга доир обьектив ёритилган тадқиқот ва асарларни ҳам келтириб ўтиш мумкин.

Набийлар ва расуллар (пайғамбарлар) Аллоҳ таоло инсонлар орасидан саралаб олинган зотлар бўлиб, улар Аллоҳ таолонинг даъватларини бандаларга етказувчилардир. Пайғамбарлар Аллоҳга имон келтириб, яхши амаллар қилган кишиларга бу дунёда ва охиратда Яратганнинг мукофотлари хушхабарини етказадилар. Аллоҳни инкор этиб, ёмон амаллар қилганларни дунё ва охиратда шиддатли азоблар кутишидан огоҳлантирадилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Биз элчи (пайғамбар)ларни фақат (одамларга) хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчилар сифатида юборурмиз. Кимки имон келтириб, (хатоларини) тузатса, у (каби)ларга хавф ҳам йўқ ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар”.

Қуръони Каримда “расул” ва “набий” сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан “набий” сўзи ўттиз мартача ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.

Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса, “Расул”ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам “набий”ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади. Икки маънони қўшиб баён қилишда эса “пайғамбар” лафзи ишлатилса бўлаверади.

Пайғамбарларни бирдай кўриш, уларга бирдек иймон келтириш ва уларни тенг эъзозлаб, ҳурмат қилиш мусулмон умматининг асосий қоидасидир. Шунга кўра, бу уммат барча илоҳий шариатларнинг меросхўри бўлди. Чунки мазкур пайғамбарларнинг барчасига тушган дин – Ислом бўлган.

Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг баъзилари “Улул-азм” пайғамбарлар дейилади.

Бу буюк пайғамбарларнинг ҳар бирларининг бошларига иймон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр-матонатда зарбулмасал бўлганлар. Бу ҳақиқатни кўпчилик, жумладан, Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг умматлари ҳам яхши биладилар. Шунинг учун у зот ўз даврларида Макка мушрикларининг қаршиликларига учраб қийин ҳолга тушганларида, “Улул азм” номини олган буюк пайғамбарлардан ўрнак олишга чақириляптилар.

Ниҳоят, асри саодат келди. Бу давр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан энг етук камолот чўққисига кўтарилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг келадиган пайғамбар йўқ. У зот охирзамоннинг Пайғамбаридирлар.

Аллоҳрозибўлган дин Исломдинидир. Демак, бемалол айтаоламизки,тақлид ва ўрнак олиш учун намуна бўлган зот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Пайғамбаримизга тақлид қилишдаги муваффақиятимиз, ҳеч шубҳасиз, фазилатли шахсиятларидан ўрнак олишимиз ва у зотни қалбан севишимиздир.

Демак, юқоридагилардан маълум бўладики, жамиятнинг ривожланиши, тинч ва осойишта бўлиши, оилада тотувлик ва ҳамжиҳатлик қарор топиши учун инсонлар ўзаро меҳрли, оқибатли бўлиши, доимо яхшилик қилишлари, бир-бирларини кўрганда салом бериш, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қариндошчилик ҳақларига риоя этиш каби инсоний фазилатларда намоён бўлади.

 Амириллаев Исроил Патачи тумани бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 07/06/2022 19:31;   Кўрилганлиги: 726
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ulul-azm-paygambarlardan-ornak-olaylik
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг