Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Тинчлик ҳақида

 
 

Тинчлик деб, зўровонлик, зиддият ёки шу зиддиятдан қўрқув йўқ осойишта ҳолатга айтилади. Тинчлик индивудуал шахслар ёки бутунбошли мамлакат ва халқлар орасида хотиржам бўлишлик тушунилади.

Тинчлик давлатлар орасида нохарбий ташқи сиёсат асосланади. Тинчлик ижтимоий хавфсизликни таъминлайди. Дунё тинчлигини сақлаш учун иккинчи жаҳон урушидан кейин БМТ (Бирлашган миллалар ташкилоти) тузилган. Тинчлик халқаротинчлик ва давлатлар ўртасида зўрлик  ишлатмасдан ташқи сиёат олиб боришни ўз зиммисига олган, мажбуриятларни бажаришга ва одатда халқаро шатрномаларни мустаҳкамлаб қўйишга мажбуриятларга риоя этишга асосларган муносабатлардир.

Ўзбекистонимиз мустақилликга эришгандан буён жаҳонга ва Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик зарурлигидан келиб чиқиб ўз ташқи сиёсатини амалга оширмоқда. Мамлакатимиз дунёда тинчликни сақлашнинг барча халқаро ҳуқуқий меёрларига амал қилиб келмоқда ва барча давлатларга ўрнак ҳам бўлмоқда.

Манбааларда “икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир”, дейилган. Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?” У “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётидан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан. Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон каби зимистон. Қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлари, боғ-роғлари бўлмасин уларнинг ҳеч биридан манфаат ололмайди.

Кўнгил хотиржамлигининг энг асосий шарти Яратганга имон келтиришдир.

Тарихда тинчликни бузилишига аксар холларда жамиятни диёнатдан узоқлашгани, Маънавиятга эътиборсизлиги сабаб бўлгани кузатилади. Шунга кўра, тинчликни сақлаш мақсадида, бугун, барчаларимиз жипслашиб,ёш авлодни юксак манавиятли, дину-диёнатли, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаб боришимиз зарур.

Хулоса қилиб айтганда, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқининг “бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятлари, бағрикенглиги, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шавқат каби фазилатлар билан йўғирилган дин-диёнати, маънавияти юксак даражада экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ”. ИншаАллоҳ...

Ислом домла Ҳазратқулов  Каттақўрғон тумани “Таварон” масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 12/10/2021 15:36;   Кўрилганлиги: 18
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/tinchlik-haqida
Чоп этилган вақт: 17/10/2021 21:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг