Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Талофатларнинг олдини олайлик.

 
 

Олдимизда куз ва қиш мавсуми демак кунларнинг совуши бошланади биз эса қалин кийинишимиз ва хонодонларимизни иссиқ қилишимизга тўғри келади. Минг афсуски бу фаслларда кўп талофатларни гувоҳи бўламиз ёки эшитамиз, бундан албатта дилимиз хуноб бўлади, кимларгадир ачиниб қўямиз. Мен бу мақолам билан бахтсиз ходиса деб атаётган талофатларни олдини олишга хар биримиз масъул эканимизни эслатиб ўтмоқчиман. Аслида бундан 15 аср олдин Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в бизларни огоҳлантириб ўтган мен уларни фақат эсламоқчиман.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в шундай деганлар: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшикларни беркитинглар. Мешни (оғзини) боғланглар. Идиш-товоқни тўнкариб қўйинглар. Идишнинг (устини) ёпиб қўйинглар. Чироқни ўчиринглар. Чунки шайтон беркитиб қўйилган (эшик)ни оча олмайди, (боғланган) ипни еча олмайди, (ёпилган) идишни оча олмайди. Албатта, сичқон одамларнинг устидан уйларини ёндириб юборади», – дедилар» (Имом Бухорий «Адабул Муфрад»да ривоят қилган).

Ухлашдан олдин чироқни ва оловларни ўчириб қўйиш. Бу билан энг аввал исрофгарчиликдан сақланилади, иккинчидан хавфсизлик учун шундай қилиш албатта керак. Чунки биз инсонлар ухлаганда қандай иш рўй беришини билмаймиз.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Бир сичқон келиб, пиликни судрай бошлади, шунда хизматкор қиз уни ҳайдамоқчи бўлиб борган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ўз ҳолига қўй»,  дедилар. Сичқон уни олиб келиб, у зот ўтирган кичик бўйра устига ташлади, натижада бўйранинг дирҳам миқдоридек жойи куйди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ухласангиз, чироқларингизни ўчиринглар, чунки шайтон мана бунга ўхшаш нарсага йўл кўрсатади, сўнгра у сизларни куйдиради», – дедилар» (Имом Бухорий «Адабул Муфрад»да ривоят қилган).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинада кечаси бир уй ўз аҳли билан бирга ёниб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шуни сўзлаб: «Олов сизларнинг душманингиздир, ухлаганингизда уни ўчириб қўйинглар»,  дедилар» (Бухорий «Адабул Муфрад»да ривоят қилган).

Азизлар юқорида баъзи хадислардан келтириб ўтдик бунга амал қилсак ўзимизни,оила аъзоларимизни турли талофатлардан химоя қилган бўламиз.

Аллох таола барчаларимизни бало офатлардан паноҳида асрасин.

Отабек Тошбеков Нарпай туман “Нақишбандий” жоме масжиди ходими


Киритилган вақти: 02/11/2021 06:05;   Кўрилганлиги: 480
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/talofatlarning-oldini-olaylik
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 12:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг