Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

СУРАТИНГИЗ БИЛАН ОРАМГА УСТУН ҚЎЙДИМ, ЖАМОЛИНГИЗГА МУШТОҚ ЯШАДИМ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ

 
 

Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб ал-Ҳабаший (Аллоҳ бу зотдан рози бўлсин) зиддиятли ҳаёт йўли билан Ислом тарихида алоҳида из қолдирган саҳобийлардан эди. Аллоҳ таолонинг иродаси ва белгилаган тақдири туфайли у Уҳуд кунида Ҳамза ибн Абдулмуттолибдек улуғ саркардани ўлдириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қалбларини қонга бўяган, кейинчалик Ямома куни сохта «пайғамбар» Мусайлиматул Каззобни қатл қилиб, мусулмонлар қалбидаги ярага малҳам қўйган эди. Тарихчилар унинг ҳақида «Бу киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг яхши одамни ва энг ёмон одамни ҳам ўлдирган» деб ёзишган.

Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) вафот этганларидан сўнг ҳам Вахший ул зотнинг муборак юзларига қарай олмади. Аллоҳ Расули бу дунёни тарк этгач, ёолғончи пайғамбарлар кпайиб кетди. Мусайламатул Каззоб исимли мунофиқ булардан бири эди. Дедики:

-Пайғамбарлик менга берилди, жаннат ва жаҳаннам менда ҳам бор...

Бир ирмоққа “Тескари тарафга оқ” – деди ва пастга оқаётган ирмоқ тескари оқа бошлади. Шунга ўхшаш кўз бўямачиликларини “Пайғамбар” кўрсатди. Иймони заиф мусулмонларнинг бир қанчасини алдади ва диндан чиқишларига сабаб бўлди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Мусайламага қарши қўшин тортди, амма ҳеч ҳам уни қўлга кирита олмади.

Кунлар мана шундай беҳузур зайилда ўтиб кетавераркан, Вахший (розияллоҳу анҳу) бир куни кечаси Пайғамбаримизнинг (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига келди варавзалари олдида тиз чўкди Ваҳший (розияллоҳу анҳу) –Ё Расулулл, - деди. –Инсонлар орасидан энг кўп сизни яхши кўрардим. Юзига қарасам қараб тўймайдиганим Сиз эдингиз. Мен мусулмон бўлгач, Ҳамзага бўлган севгингиз туфайли менга кўзим кўрадиган жойларда ўтирма, дедингиз.

Сизга тўёлмасдан, устунларнинг орқасида намоз ўқидим. Мусулмонлик бахтига эришдим, аммо Сизга тўйиб-тўйиб қарай олиш тотини ололмасдан умрим ўтиб кети. Энди эса бу фоний дунёни тарк этдингиз, эй Аллоҳ, Расули. Эшитдимки йўқлигингиздан фойдаланган бир мунофиқ Сизни хафа қилаётган экан. Эй Аллоҳ Расули, мен Сиз вафот этганингиздан сўнг ҳам устунларнинг ортида намоз ўқияпман. Бўлди энди, ё Расулуллоҳ Мен кет япман, деди. Ҳмаза (розияллоҳу анҳу)ни ўлдирган найзани беркитиб қўйган жойидан олди Ваҳший (розияллоҳу анҳу):

-Ё Роббий. –Бу найза билан Исломнмнг энг кескин қиличини ўлдирган эдим. Энди эса Расулуллоҳнинг энг катта душманинўлдириб ҳаётимни бир оз бўлса-да тўғирламоқчиман.

Шундан кейин Аллоҳдан ёрдам сўраб найзасини отдди. Найза тўғри бориб мусайламанинг юрагига тегди ва у турган жойида йиқилди.

Сўнг Ваҳший (розияллоҳу анҳу) яна Мадина тамон йўл олди. Ойлар, кунлардан сўнг Масдиди Набавийга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларига этиб келди. Намоз ўқиш учун таҳорат олди. Ҳар доимгидек устуннинг орқасига беркинди, ният қилмоқчи эди. Ваҳший ҳудди Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бордек устуннинг орқасида одоб ила эндигина намоз ўқимоқчи эди, бир ооз келди: “Ваҳший, ҳасрат (ҳижрон) ниҳоясига етди! Чиқ, энди нмозингни ўртада ўқи!”

Шундай қилиб Ваҳшийнинг ҳасрати тугаганди, кўзларида дув-дув ёшлар оқар экан, Равзанинг олдига келди ва оғзидан ушбу калималар тўкилди:

-Демак, мени кечирдингиз,эй Аллоҳнинг Расули. Демак, энди устунларнинг ортида намоз ўқимайман. Қиёмга турганда, саждага борганда, руку қилаётганда устунларнинг ортида қолмайман. Абу Бакр турган, Умар турган, Али турган, Салмон турган ерларда тура оламан демак!..

Ҳазрат Ваҳший ибн Ҳарб ҳазрат Усмон даврида вафот этди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Манбалар асосида Алимардон Пўлатович тайёрлади.

САОДАТ АСРИ РИВОЯТЛАРИкитобидан олинди.


Киритилган вақти: 20/10/2021 07:40;   Кўрилганлиги: 593
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/suratingiz-bilan-oramga-ustun-qoydim-jamolingizga-mushtoq-yashadim-yo-rasululloh
Чоп этилган вақт: 15/05/2024 00:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг