Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Солих амалларга шошилинг

 
 

Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонни солиҳ амаллар қилишга буюради, ҳатто бу ишга шошилишга ундайди. Қуръони каримда: «Албатта, яхши амаллар қилишга шошилингиз. (Бақара сураси, 148-оят).

Ҳар биримиз ҳар соатда, ҳар куни, ҳар ҳафта, қанчадан-қанча солиҳ амаллар қиламиз. “Солиҳ амал” деганда, тоат-ибодат, имон, ихлос, намоз, рўза, закот, ҳаж ҳамда бошқа барча эзгу амаллар тушунилади. Ростгўйлик, ҳалоллик, ота-онага яхшилик қилиш, қавм-қариндош, қўни-қўшни билан яхши муносабатда бўлиш, етим-мискинларга ёрдамлашиш ҳатто наботот, ҳайвонот, жамодот оламига яхши муносабатда бўлиш ҳам солиҳ амаллардандир.

Солиҳ амалларимиз қабул бўлишининг шартлари, талаблари кўп. Уламолар шулардан учтасини алоҳида ажратиб кўрсатишган.

  1. Имон, яъни мўмин-мусулмонлигимизни ёдда тутган ҳолда, солиҳ амаллар қилишимиз керак. Қуръони каримда: «Кимда ким, эркакми у, ё аёлми у, мўмин ҳолида бирор яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт ато этурмиз» (Наҳл сураси, 97-оят).
  2. Ихлос. Амаллар қабул бўлишида ихлоснинг ўрни катта. “Ихлос” деганда, солиҳ амални Аллоҳ таоло кўриб турганидек ёки У мени кўриб турибди, деган тушунчада қилиш тушунилади.
  3. Ўша амални тўғри бажариш. Мўътабар китобларда қандай ёзилган бўлса, шундай бажаришдир.

О.Ғоибов Окдарё тумани "Янгиқўрғон" масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 08/09/2023 14:52;   Кўрилганлиги: 625
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/solix-amallarga-shoshiling
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг