Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ШУКР - ИЛОҲИЙ АҲЛОҚДАН БИРИДИР

 
 

Яқинда қариндошимизникига меҳмонга боргани йўлга чиқиб йўл машинасига миндим. Машина орқа ўриндиғида 3 та эркак киши бор эди. Йўлда кетаётиб ўзаро суҳбатлашиб борарди. Улардан бири дерди: " қиш қийин ўтаяпти, газ йуқ, свет кўп ўчаяпти",дея озроқ бир бирларига нолиш қилди. Ўзимча ҳа-а, газ бизда ҳам йўқ деб пичирлаб қуйдим.Манзилимга келиб хайдовчига раҳматимни айтиб машинадан тушиб кетдим.

Қариндошимникида яхши ва чиройли суҳбатлашиб ва ниҳоят дийдор охирига етиб хайирлашиш учун меникўчагача кузатди. Кузатаётиб қўшнисини қизини Президентимиз ташаббуслари билан "Меҳр" опиратцияси орқали Суриядан олиб келганлигини айтиб, менгакўчада ўйнаб юрган жажжигина қизчасини кўрсатди. Қизиққонлигим тутиб қизчани ёнига бориб савол бердим,

  • қизим бу ер сенга ёқдими?

Субҳаналлоҳ бу миттигина қизчанинг жавобидан титраб кедтим. Қизчанинг жавоби биз ношукр бандаларнинг миясига урилган зарба бўлди. Қизча ширин тилчалари билан: "Ўзбекистон яхши экан, аям менга ширин овқат пишириб беряпти, ўртоқларим билан тинч ва мазза қилиб уйнияпман, бобом ва бувим бор, кенойим бор, менга куйлакча тикиб берди", деб эгнидаги мўжазгина кўйлакчасини кўрсатди. Эҳ, воҳ, Аллоҳим дедим беҳосдан, бу сўзларни мен билан йўловчи бўлган орқа ўриндиқдаги эркаклар эшитганда эди, биргалашиб тафаккур қилиб, Аллоҳнинг бизга инъом этган неъматларига ношукрлик қилганимиз учун истиғфор айтардик.

Аллоҳ таола бизга буюрган китоби- Қурьони каримда:

" Шукр қилувчиларни эса, албатта мукофатлаймиз" ( Оли Имрон,145)

"Бандаларим орасида ( Аллоҳга) шукр қилувчиси оздир" (Сабаб,13), деб марҳамат қилган.

Шукр илоҳий неъматдир.

Уйимизда газ йўқдир, аммо тинч ва шинамгина уйимиз бор. Шу уйимизда Аллоҳнинг энг олий неьмати бўлган фарзандларимиз хавотирсиз, ҳеч бир нарсадан қурқмай, соғлом вояга етаяпти. Осмони мусаффо ватанимиз бор, хоҳлаганимизни олиб еб-ичадиган, киядиган гўзал бозорларимиз бор, обод ва тинч кўчаларимиз бор, меҳрибон қариндошларимиз, биродарларимиз бор, бундан ортиқ бизга нима керак? Тинчгина намозимизни ўқиймиз, ҳотиржам Қурьон тиловатлар қиламизку ахир.

Шукр - итоат,ибодатдир. Шикоят эса гуноҳдир, мусулмон киши учун муноси бўлмаган ишдир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир кишидан сўрадилар: " Қандай тонг отдирдинг?" У киши“яхши”, деди. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саволни такрорладилар: У киши айни жавобни берди. Савол учинчи марта такрорланганида, У киши:"Яхши! Алҳамдулиллаҳ, Ўзига беҳисоб шукр", - деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Мана, сендан тилаган жавобим шу эди",- дедилар.

Шодманова Дилноза Нарпай тумани отинойиси


Киритилган вақти: 08/01/2022 10:43;   Кўрилганлиги: 488
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/shukr-ilohiy-ahloqdan-biridir
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 18:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг