Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Шарқ ва ғарб кийиниш маданияти бир-биридан тубдан фарқ қилади

 
 

Ғарб мамлакатларида балоғат ёшидаги қизлар ўз танасини кўрсатишга бўлган қизиқиши, минг афсуски, оддий ҳолатга айланиб бўлган. Кўча ва жамоат жойларида эмин-эркин, ярим-яланғоч, ҳайвоний сифатдаги кўринишда юриш табиий ҳол бўлиб қолган.
Ғарб ўз маданиятини бутун дунёга тарғиб этиши эса муаммони янада катталашишига сабаб бўлаяпти. Бундай ачинарли ҳолат нафақат Европада, балки бошқа кўпгина давлатларга ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти. Шарқ ва ғарб кийиниш маданияти бир-биридан тубдан фарқ қилиб, булар ўртасида доимо зид қарашлар мавжуд.


Ғарб мамлакатлари орасида кийиниш маданиятида буткул шарм-ҳаёдан йироқлашиб бораётгани эса тобора жамиятни таназзулга юз тутишига олиб келади. Бу эса ўз ўрнида ёшларнинг тутуруқсиз ҳис-эҳтиросга берилишига туртки бўлиб, уларнинг ахлоқий сифатлари ҳайвоний хоҳишларга айланиб кетмоқда.

Инсон феъл-атвори бузилишига ахлоқсиз, шарм-ҳаёдан буткул йироқ бўлган кийимлар ҳам сабаб бўлаётгани аниқ ҳолатдир. Умуман олганда, бу каби кийимларнинг инсон маданияти учун ҳеч қандай қиймати йўқ бўлиб, аксинча, ахлоқий бузуқликка йўл очиб бераяпти, холос.

Бундан кўзланган мақсад эса, шаҳвоний лаззат уйғотиш, онгни заҳарлаш ва шайтоний ҳисларни жунбушга келтиришдир. Охир-оқибатда жамиятни таназзулга олиб боради.

Баъзи ғарбликлар мусулмонларнинг зеҳнини доимий таъсир остида тутиб турадиган жинсий туйғуларни суғориб туришга қарор қилдилар. Ҳеч қандай қўпорувчилик жинсий туйғу эришадиган қўпорувчилик даражасига чиқолмайди. Ҳар қанча шубҳасиз, фикри, дин-эътиқоди бўлсин, шаҳвоний туйғулар, ҳис-ҳаяжонлар уни мағлуб этади. Шу сабабли бугун жамиятимизга кириб келаётган иллатлар ана шу туйғу сабабли содир бўлаяпти. Бу ерда ҳам ягона унсур – аёлдир.

Ислом дини бу каби масалаларда киборлар ҳаёти яъни, жамият аралашуви ва таъсири билангина чегараланиб қолди. Мода оламини тарғиб қилишда асосан киборлардан, яъни жамиятдаги маълум бир шахслардан фойдаланиляпти. Шу сабабли ҳам модада шарқ ва ғарб маданиятларининг уйғунлашувига бўлган уринишлар кўпчилик томонидан салбий тарзда қабул қилинишига олиб келди. Ислом дини доим бундай ёт қарашларга рад жавоб бериб келган.

Ҳозирги замон маданиятидан бироз воқиф бўлган ҳар бир киши буларни жуда яхши тушуниши мумкин. Оила тушунчаси ва анъанавий қадриятлар (Шарқ максимализми ва Ғарбнинг эркинлиги) жамиятга кириб келадиган янги маънавий кучларнинг бир ифодаси бўлади. Бу эса халқ қалбини мудроқликдан уйғонишга ва халқларнинг ўзаро бирлашувига ва ўзлигини ўз маданиятидан топишига олиб келади.

Н.Темирова - Самарқанд вилоят бош отинойиси манбалар асосида


Киритилган вақти: 18/06/2022 09:52;   Кўрилганлиги: 411
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/sharq-va-garb-kiyinish-madaniyati-bir-biridan-tubdan-farq-qiladi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 03:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг