Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Шаҳар байрамига муносиб совға

 
 

Кеча ва бугун кўҳна кент азим Самарқандда Бутунжаҳон Туризм ташкилоти UNWTO бош ассамблеясининг юбилей йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу сессияда Самарқандга маданий туризмнинг халқаро пойтахти мақоми берилади. Шу билан бирга, шаҳримизда халқаро Туризм академияси ташкил этилади. Бу борада мажлис иштирокчилари бир овоздан қарор қабул қилди. Нуфузли ташкилотнинг анжумани шаҳар байрами арафасида ўтаётганида ҳам бир маъно бор.

Кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Самарқандда сайёҳлик соҳаси кескин ривожланди. Келаётган хорижлик меҳмонлар сонининг сезиларли ортгани фикримиз исботидир. Саёҳатчиларга муносиб шароитлар яратиш борасида ҳам эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Уй меҳмонхоналарининг кўпаяётгани, хизмат кўрсатиш сифатининг ошаётгани соҳада силжиш бўлаётганидан дарак беради. Мажлисда нутқ сўзлаган давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев аниқ рақамлар келтириб, қилинган ва режадаги ишлар тўғрисида муҳим маълумотларни тақдим этдилар. Хулоса қилиш мумкинки, туризмни ривожлантиришдан мўмайгина даромад қилса бўлади. Қолаверса, бутун дунё эътибори бугун қадимий ва навқирон Самарқандга қаратилган. Буларнинг ҳаммаси эртанги байрамга муносиб туҳфадир. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз Самарқандликлар!

Узоқов Маъмуржон Самарқанд шаҳар "Дарғом" масжиди имом-хатиби 


Киритилган вақти: 18/10/2023 14:54;   Кўрилганлиги: 202
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/shahar-bayramiga-munosib-sovga
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 11:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг