“Салафийлик” ташкилоти ғоялари
Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари сурадилар:
- Қуръон ва суннада ёзилган қоидаларни сўзма-сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар;
- “жиҳод”ни исломнинг олтинчи аркони деб ҳисоблайдилар;
- “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар;
- фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар;
- қиладилар;
- тасаввуф, урф-одат ва миллий қадрятларни инкор этадилар;
- ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағрикенгликни ёқламайдилар;
- ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар.
Айниқса сохта салафийлар томонидан тарғиб қилинаётган мазҳабсизлик ғояси, асрлар давомида шаклланган диний анъаналарни издан чиқариб, бир юрт мусулмонлари ўртасида парокандаликни юзага келтирмоқда.
З.Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 28/11/2019 17:03; Кўрилганлиги: 1221
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/salafiylik-tashkiloti-goyalari
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 09:17
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 09:17