Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

#Раддия Тавассул масаласи.

 
 

Сохта салафийларнинг таноқузотларидан:
"Уларнинг наздида тавассул катта ширк ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш ҳисобланади. Улар шу гаплари билан тавассулга янги тақсимлашни ихтиро қиладилар ва бу уларнинг наздида икки қисмдир.
1- Тириклар ва солиҳ амаллар билан тавассул қилиш жоиз.
2- Ўликлар билан тавассул қилиш ширк."

Уларнинг бундай тақсимлашларининг сабаби улар ҳозир бўлиб турган тирик одам зарар ва манфаат беради деб эътиқод қилишади.
Ваҳоланки бундай тақсим қилишни айни ширк ҳисобланади, чунки ҳақиқий фойда ва зарар берувчи Унинг шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳдир.
Уларнинг ақлий ноқсликларидан улар саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳумларнинг Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга ҳаёт бўлиб турган пайитларида тавассул қилишларини эътироф қилишади. Шундай экан саҳобаи киромларнинг бу ишлари имонданми ёки ширкми деган савол туғилади?
Агар ширк дейишса унда улар саҳобаи киромларни ширкда айблаган бўладилар. Бу эса рофизийларнинг ақидаси ҳисобланади.
Йўқ уларнинг бу ишлари имондандир ширк эмас десалар, унда тавассул бир одамни вафот этиши билан имондан ширкка ўзгариб қолмайди.
Шундай экан, озгина ақлингизни ишлатинг!

Анвар домла Назаров
Каттақўрғон шаҳар "Муҳаммад Нақиббек" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 11/12/2021 10:47;   Кўрилганлиги: 487
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/raddiya-tavassul-masalasi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 09:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг