Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“Қанийди, ақлни ишлатсалар”…

 
 

«Арш аввал йўқ эди, кейин Аллоҳ таоло уни яратди. Айрим бидъатчилар «Раҳмон Зот аршга истиво қилди» деган ояти каримада келган «истиво»дан «ҳақиқий кўтарилиш» назарда тутилмоқда деб айтишади. Ҳолбуки билмайдиларки, уларнинг шундай деган сўзлари (ва эътиқодлари)дан маъбуд (ибодат қилинадиган) Зот Аршни яратиб унга «истиво» қилишдан олдин Арш остига бўлганини ифодалайди».

Шайх Низол Иброҳим Оли-Роший ҳафизаҳуллоҳ

Қанийди, бироз бўлса ҳам ақлларини ишлатсалар…

Изоҳ: Аллоҳ таоло бир жойга жойлашиш, бир жой ва замонда бўлиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, ҳаракатланиш ёки ҳаракатланмай туриш каби жисмларда бўладиган, Аллоҳ таоло яратган махлуқотларидаги ҳодисалар ва ҳолатлардан пок Зотдир. Аллоҳ таоло жисм эмас, Аллоҳ таоло бундай тушунчалардан пок Зот. Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсаларидан уларни яратмасдан олдин қандай беҳожат бўлса, уларни яратганидан кейин ҳам худди шундай беҳожатдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда барча оламдан беҳожат эканини маълум қилган. Мазкур Арш ҳақидаги оятни «Аллоҳ таоло Ўз ҳукми, қудрати ила Аршни эгаллади», деб тушунишимиз керак бўлади. Яъни, махлуқотлардан энг буюги бўлмиш Арш ҳам, Аллоҳ таоло томонидан яратилиб, Ул Зотнинг ҳукмига бўйсунади, Аллоҳ таолонинг қудрати остидадир.

Савол: «Нега унда Аллоҳ таоло ояти карималарда Аршга нисбатан «Аршнинг Робби» деб марҳамат қилган».

Жавоб: «Аллоҳ таоло махлуқотлари ичида энг буюги бўлган Аршни зикр қилиб, қудрати нақадар буюк эканини бизларга билдирмоқчи, қолаверса бу оятда ҳам Арш - Аллоҳ таолонинг ҳукми ва салтанати остида маҳкум эканини билдиради.
Валлоҳу аълам!

Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 13/11/2021 07:37;   Кўрилганлиги: 499
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/qaniydi-aqlni-ishlatsalar
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 18:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг