Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган эҳтиромлар

 
 

Муҳаммад Амрий: «Ибн Умарни Пайғамбар алайҳиссаломни зикр қилганида фақат йиғлаганини эшитдим», деб айтди. (Сияр китоби 3/214).
– Имом Молик агар Пайғамбар алайҳиссаломни эсласалар ранглари ўзгариб, эгилиб қолардилар. Бу нарса суҳбатдошларга қийинчилик туғдирар эди.
– Имом Моликдан Сихтиёний ҳақида сўралганида: «Агар бу кишини олдларида Пайғамбар алайҳиссалом зикр қилинса, йиғлаб, раҳмни келтирардилар. Мен у кишидаги нарса ва Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан эҳтиромларини кўргач у киши ҳақларида ёздим», деб айтдилар.
– Ибн Мункадир қориларнинг саййиди бўлганлар. У кишидан ҳадис ҳақида сўралганида йиғига тушардилар ҳатто ҳамроҳларини раҳми келар эди.
– Жаъфар ибн Муҳаммад кўп ҳазил қилувчи табассумли киши эди. Лекни у кишининг ҳузурида Пайғамбар алайҳиссалом зикр қилинса, сарғайиб кетарди.
– Абдурроҳман ибн Қосим Пайғамбар алайҳиссаломни зикр қилса, у кишининг рангига қизариб, худди юзидан қон оқаётганга ўхшар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрлари ҳайбатидан тили қуриб, сўзлолмай қоларди.
– Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ҳузурида агар Пайғамбар алайҳиссалом зикр қилинса, йиғлайверганидан кўзларида ёш қолмас эди.
– Имом Молик айтдилар. Зуҳрийни кўрдим, у киши одамларнинг энг ёқимлиси ва яқини бўлишларига қарамасдан агар Пайғамбар алайҳиссаломни зикр қилинса, у кишини таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб, ҳоллари ёмонлашиб кетардилар.
– Сафвон ибн Сулайм берилиб ибодат қиладиганлардан эди. Агар Пайғамбар алайҳиссалом зикр қилинса, йиғини бошлар эди. У киши йиғлайверганидан одамлар ўрнидан туриб, уни тарк қилишар эди.
– Ибн Сийрин кўпинча кулимсираб юрар эди. Агар Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурида зикр қилинса, тиз чўкар эди.
– Абдурроҳман ибн Маҳдий ҳузурида агар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари ўқилса, атрофдагиларни жим туришга буюрар ва «Овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар», деб айтар эди.
БИЗЧИ АЗИЗЛАР!!!

Бизни суҳбатимизда Пайғамбар алайҳиссалом зикр этилса қандай ҳолатда БЎЛАМИЗ???

УММАТЛИК ВАЗИФАМИЗНИ БАЖАРА ОЛАЯПМИЗМИ????


Аброров Жаҳонгирхон - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати ходими

Киритилган вақти: 13/10/2021 10:08;   Кўрилганлиги: 503
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/paygambar-alayhissalomga-bolgan-ehtiromlar
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 03:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг