Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Огоҳ бўлинг

 
 

Огоҳ бўлинг. Инсон бу дунёни бир куни тарк этиши бор. Тайёрмисиз? Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

 * * *

Огоҳ бўлинг. Бу дунёда яшаяпсиз, хору-зор бўлмаслик учун молу-дунё ҳам керак. Аммо ҳалол йўл билан топилган бўлишб, ундан Аллоҳ йўлида фойдаланиш ҳам лозим экан. Чунки, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Топган молу-дунёнгиздан қилган эҳсонингиз Сиз билан кетади. Чунки “берганинг ўзингники, кистангдаги амонат”дир. Қолганлари шу дунёда қолади. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг.Бировларга гумон қилманг. Аниқ далилингиз бўлмаса, шу қилгандир, деб ўйламанг ҳам айтманг ҳам. “Гумон иймондан айиради”, деган гап бор. Иймонсиз бўлиб қолманг. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Сизнинг қилган яхши ва ёмон амалларингиз етти авлодгача кетиши мумкин. фарзанд, невара, чевара, эвара, панневара, овора, бегона. Бироқ, бари вақтинча. Лекин жаҳаннамҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Азалийлик ва абадийлик фақат Аллоҳга хос. Инсон умри вақтинча. Бу имтиҳон дунёсида доимо тайёр бўлиб юринг. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Учта нарса жисмни касал қилади. Булар кўп ейишлик, кўп гапиришлик, кўп ухлашлик. Бу фоний дунёда савобларни кўпайтириб,соғлом яшанг. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Баданни бузувчи тўртта нарса бор экан. Булар қайғу-ғам, хафалик, очлик, узоқ вақт йқусизлик (бедорлик). Булардан ҳам эҳтиёт бўлиб, ҳамиша соғлом ва самарали яшанг. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Юзни чиройликқиладиган ва кўркамлаштирадиган тўртта нарса бор экан. Булар турли крем, маз ва мойлар эмас, балки, тақво, вафо, саховат ва муруват экан. Сиз икки дунёда ҳам чиройлик яшанг. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса бор экан. Булар саҳар пайтида ухлашлик, кам намозлик, дангасалик ва хиёнат. Ўйлаб кўринг,жаҳаннамҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Имом Бухорий таъкидлайди: “Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади”. Гуноҳи ҳам кам эмас. Ўйлаб иш қилинг, жаҳаннамҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Исломда ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади, деган ақида бор. Буларга хизмат қилиб дуосини олиб, жаннатнинг калитини қўлга киритинг. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг.Ибн Можа таъкидлайдики,“ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор”. Умрингиз ҳам савобли амалларингиз ҳам баракали бўлсин. Эътибор қилинг жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Байҳақий таъкидлашича “Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади”. Гап талашиб ўтирманг.Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Дайламий таъкидлашича: “Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди”. Ушбу одатлар жуда катта гуноҳлардан ҳам ҳисобланади. Булардан тийилиш лозим. Чунки, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Огоҳ бўлинг. Ҳар бир жонзотнинг шу жумладан одамнинг ҳам ризқисини Аллоҳ белгилаб қўйган. Шу туфайли миллиардер ҳам, ўрта миён бойликка эга бўлган киши ҳам, камбағал ҳам бир касо овқат ейди. Қанча бой бўлмасин, у умрни сотиб ола олмайди. Фақт жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.

* * *

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан


Киритилган вақти: 28/12/2022 10:42;   Кўрилганлиги: 861
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ogoh-boling
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг