“Нурчилар”нинг ғоявий издошлари, сафини кенгайтирш услублари
Ҳаркатнинг мутасаддилари томонидан бевосита тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш билан бирга тарафдорларига диний кўрсатмалар, йўл-йўриқлар бериш, ғоявий издошлар сафини кенгайтирш йўлидаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, маҳаллий ҳукумат ва бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳам алоҳида эьтибор берилади.
Шу билан бирга, ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият ҳақидаги маьлумотлар тўпланиб, таҳлил қилиниади ва шундан келиб чиқиб, фаолият услубларига зарур ўзгартиришлар киритилади. Ўз ғояларини тарғиб қилиш, ғаразли ниятларни амалга оширишда “Нурчилар” энг самарали йўл сифатида таьлим соҳасига алоҳида эьтибор бериб келмоқда. Бу ҳаракат томонидан ўз тузоқларига, асосан, ёшларни илинтириш ва шу йўл билан фаолият олиб бораётган мамлакатларнинг истиқболига эгалик қилишдек мақсад кўзланаётганини кўрсатади.
Маьлумотларга кўра, Туркияда “Нурчилик” ҳомийлигида 103 та лицей, 460 та ўқув курси ва 500 га яқин ётоқхоналар ташкил этилган. Германия, Швейцария, Нидерландия, Яқин Шарқ ва Африкада кўплаб мактаб ва лицейлар фаолият кўрсатмоқда. 1990-йиллар бошларида туркийзабон халқлар яшайдиган Кавказорти давлатлари ва Россияда пайдо бўлган “Нурчилар” томонидан 370 дан ортиқ лицей очилди. Умуман олганда, 87 мамлакатда ташкил этилган ўқув даргоҳлари учун йилига миллионлаб доллар ажратилаётгани эса бу йўлда маблағ ҳеч аялмай сарфланаётганини кўрсатади.
Структураси. Ҳозирги кунда ҳаракат бир нечта тармоқларга бўлиниб кетган бўлса-да, “Нурчилар”нинг раҳнамоси сифатида Фатҳулла Гюлен эьтироф этилади. Ҳаракат фаолияти доимий таьқиб остида бўлгани учун унинг аьзолари махфий фаолият кўрсатишга уринадилар. “Нурчилар” ўзларининг ғаразли мақсадларини фош қилмаслик нуқтаи назаридан ҳаракат ичида хавфсизлик хизматини жорий қилган.
Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 14/12/2019 10:18; Кўрилганлиги: 1298
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 13:42