Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Нега фиқҳда ҳанафия, ақидада  мотуридия ?

 
 

Бугунги кунда айрим адашган фирқалар фақат ўзларинигина аҳли суннага мансуб, деб даъво қилмоқдалар. Аслида, минг йилдан бери бутун уммат аҳли суннанинг асл намоёндаси ва энг ҳақли меросхўри, деб билиттифоқ тан олиб келаётган ва ҳозирга қадар кўп сонли аҳли сунна уламоллари эътироф этиб келаётган мотуридий ва ашъарийларни фақат кам сонли айрим салафийларгина “бидъатчи фирқа, адашган тоифа”, деб туҳмат қилмоқдалар, қуйидаги фитнали, шубҳали саволларни қўзғамоқдалар:

  1. Нега битта аҳли сунна деб эмас, балки мотуридия ва ашъария деб икки хил номланди, ўзаро фарқларни келишиб, бир бўлиб олишса бўлмайдими? 
  2. Агар мотуридия қарашлари Абу Ҳанифа қарашларига мувофиқ бўлса, нега фиқҳда ҳанафия деб, ақидада эса мотуридия деб номланди? 

Уларнинг биринчи саволига қарши бешта савол билан жавоб берамиз:

  1. Нега тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб аҳли сунна деб эмас, балки ҳанафия, моликия, шофеъия, ҳанбалия деб номлангани умум эътироф этилган?
  2. Нега ҳозирда айрим салафий воизлар ваҳҳобия, баъзилари эса салафия асл аҳли суннанинг мазҳаби дея икки хил атамоқдалар?
  3. Нега улар таянадиган Ибн Таймия ҳам ўзининг “Мажмуъатул-фатово” асарида тўрт мўътабар фиқҳий мазҳабни аҳли сунна деб, салафия ҳақида ҳеч нарса демаган?
  4. Нега Ибн Таймия ҳанбалий олимлар олдида тавба қилиб, ўзини “мен ашъарийман”, деди, аҳли сунна ёки салафий ман демади?
  5. Салафия-ваҳҳобия атамаларининг ўзи кейин пайдо бўлган, демак бу бидъат даъводан бошқа нима?!

Иккинчи саволга жавоб: аҳли суннанинг соф ақидасини баён қилган имом Абу Ҳанифанинг таълимотини имом Абу Мансур Мотуридий Абу Ҳанифа асос солган услубида давом эттириб, ривожлантирди. Адашган оқимларнинг бидъат қарашларига раддиялар беришда нафақат Қуръон ва суннатни нақл қилиш билан кифояланди, балки ақл, мантиқ, калом ва фалсафа усулларини ҳам қўллаган ҳолда аҳли суннанинг соф ақидасини баён қилган, шубҳали саволларга аниқ илмий жавоблар берди. Кейинчалик, шогирдларининг ҳам хизматлари билан бир бутун яхлит ақидавий мактаб сифатида шаклланди ва аҳли суннанинг мотуридия мадрасаси деб номланди ҳамда у зот аҳли суннанинг имоми деб тан олинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/10/2021 15:52;   Кўрилганлиги: 492
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/nega-fiqhda-hanafiya-aqidada-moturidiya
Чоп этилган вақт: 27/04/2024 09:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг