Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“Мусулмон биродарлар” террорчи ташкилоти ҳаракатга муносабат.

 
 

ХХ асрнинг сўнги йилларига келиб диний уюшма сифатида очиқ фаолият юритган  “Мусулмон биродарлар”нинг сиёсий қаноти терроризимдан воз кечиб, диний-сиёсий партияга айлангани эълон қилинди ва жамиятдаги таъсири янада кенгайиб борди.

Ҳаттоки, 2005 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган “Миллий Мажлис” (Парламент) сайловларида “Мусулмон биродарлар” “мустақил номзодлар” сифатида қатнашиб, умумий 454 ўриндан 88 ўринга (умумий ҳисобда 20 фоизи ) эга бўлди ва мамлакат парламентида энг йирик муҳолифат блокини ташкил этди. Бунинг натижасида умумараб диний ҳаракатига  айланган “Мусулмон биродарлар” ташкилотининг фаолияти ошкора сиёсий тус олди. 2011 йил 25 январда Миср пойтахти Қоҳирада бошланган йирик норозилик намойишлари, 11 февралда Президент Ҳусни Муборак истефоси билан якунланди. Бунинг натижасида, 2012 йил мамлакат президентини сайлаш учун бўлиб ўтган икки босқичли сайлов натижаларига кўра, “Мусулмон биродарлар”  ҳаракатининг сиёсий қаноти ҳсобланган “Адолат ва озодлик партияси ”раҳбари Муҳаммад Мурсий Миср президенти этиб сайланди. Аммо орадан бир йил ўтиб, 2013 йил 3 июлда “Мусулмон биродарлар”  вакили бўлган Муҳаммад Мурсий мамлакатда тинимсиз давом этган оммовий норозиликлар натижасида ҳарбийлар томонидан ҳокимятдан четлаштирилди.

Юқорида қайд этилган таҳлил “Мусулмон биродарлар”нинг узоқ йиллар давомида олиб борган фаолияти Мисрда даврий равишда ижтимоий- иқтисодий беқарорликни келтириб чиқариши билан бир қаторда мусулмон дунёсига мансуб бошқа давлатларда радикал диний-сиёсий ташкилотлар вужудга келишига мафкуравий ва ташкилий замин яратгани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.    

Зайниддин Эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)

 

 


Киритилган вақти: 04/01/2020 09:36;   Кўрилганлиги: 1245
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/musulmon-birodarlar-terrorchi-tashkiloti-harakatga-munosabat
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 23:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг