Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мустақиллик халқ зийнати

 
 

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг 31 йиллигини нишонлаймиз.

Бу улуғ кун қадрини, ўзгаларга пахта етиштириб буғдой етиштириб оғир меҳнат қилиб қатағонга учраб сибр совуқларидан юрган отасини жанозасини эмин эркин ўқитолмай армонда ўтган  масжид ёнидан ўтаётиб қанийди шу Аллоҳни уйига кириб номоз ўқисам деб, масжидга тирмашиб ўтган боболаримиз билишади.

Алоҳга шукурлар бўлсинки ҳозирги кунда мустақиллик шарофати сабаб масжидларимиз номозхонлар билан тўла, ҳар бир фуқоромиз ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган ҳаж ва умра зиёратига минглаб ватандошларимиз бориб келмоқда. Азизлар бу кунларни қанча кишилар орзу қилиб ўтдилар, минг шукурки бу кунлар сизу бизга насиб қилди, фарзандларимиз ўзлари хохлаган юртларда билим олишмоқда, спортчиларимиз Ўзбекистон байроғини четэлларлда баланд ҳилпирашига ҳисса қўшиб, қўшша-қўшша олтин медаллар соҳиби бўлмоқда. Аллоҳ таъоло айтади: агар неъматимга шукур қилсанглар неъматимни сизларга зиёда қилиб бераман, агар ношукурлик қилсанглар азобим сизларга жуда қаттиқ бўлади деган.

Ҳозирги кунда баъзи давлатларда халқи тинчлигига ношукурлик қилиб раҳбарларга бўйсунмай қанча азобларга қолаётганини нонсиз, сувсиз, қийналиб муҳожирликда вафот этаётганликларини  гувоҳи бўлиб турибмииз.

Келинг азиз ватандошлар ота-боболаримиз орзиқиб кутган мустақиллигимизни қадрига етайлик, келажак авлодга озод–обод  Ватан қолдиришга ўз ҳиссамизни қўшайлик. Шундай фароҳбаҳш, жаннатмакон юртда яшаётганимиз учун Аллоҳга шукурлар бўлсин.

Гўзал Ўзбекистонимизга кўз тегмасин, мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин.

Боқаев Сафахон

Каттақўрғон туман Абул Ҳасан Андоқий жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 23/08/2022 10:25;   Кўрилганлиги: 680
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/mustaqillik-xalq-ziynati
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг