Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Муқаддас ислом динини ниқоб қилманг!

 
 

Муқаддас динимиз эзгулик дини бўлган Ислом дини кишиларни тинчлик ва барқарорликка,

 ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликка, бағрикенгликка, миллатлараро тотувликка тарғиб қилади. 

Бироқ бугунги кунда муқаддас динимиздан ўзларининг манфур ва ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари ҳам авж олиб бораётганини афсус билан қайд этиш лозим. Дин ниқоби остидаги экстремизм ва терроризмнинг глобал таҳдидга айлангани ҳам шундай хулосага келишига имконини беради. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати муқаддас ислом динни сиёсийлаштириш воситасида ҳокимиятга интилиш, диндан инсонлар орасига нифоқ солиш, фитналар чиқариш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни руёбга чиқаришда фойдаланишга уринишларда намоён бўлмоқда.Тарихдан маълумки, Марказий Осиё минтақаси ислом илмлари, маърифати ва маданияти ривож топган марказлардан бири сифатида асрлар давомида мусулмон маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. Бу эса турли бузғунчи турли радикал оқимлар, гуруҳлар ва тўдалар ўзларининг экстремистик вайронкор ғояларини минтақамиз аҳолиси онгига сингдириш мақсадида интилаётгани тасодиф эмаслигини кўрсатади ва бундан огоҳ бўлишимизга ундайди. Хусусан, турли ёвуз ниятли экстремистлар томонидан ишлаб чиқилган ва илгари сурилган вайронкор ва нафратли “ғоялар” бугунги замонавий воқеликда ўзидан даҳшатли вайронагарчилик қолдириб, мудҳиш қиёфасини намойиш этмоқда.

Олимларнинг тадқиқларига кўра замонавий экстремистлар томонидан илгари сурилаётган “даъватлар” (“ҳижрат”, “жиҳод” ва “шаҳидлик” ) турли йўл, усул ва ижтимоий психологик омилларга жиддий эътибор берган ҳолда йилар давомида аниқ режа билан тизимли ишлаб чиқилганини кўрсатади. Улар ўзларининг манфур ғаразли ғояларини илгари суришда “ҳижрат” ва “шаҳидлик”га тарғиб қилиб, шу услублардан фойдаланмоқдалар.

Сўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўплаб “жиҳодни вожиблиги” ҳамда “ҳижрат” қилиш ҳақида турли фитналар, асоссиз гап-сўзлар, найранглар кўпайиб бораётганлигини, бундай фитналарга ғаламис кимсаларнинг ёвуз ниятларига алданмасликлари учун мазкур тушунчалар ҳақида қуйидагиларни маълум қилишни лозим топдик.

Бундай кимсалар муқаддас ислом дини шиорларидан нотўғри тарзда фойдаланиб мусулмонларга жуда катта зарар етказмоқдалар.

Бу тушунчага жуда хассослик ва ўта эҳтиёткорлик билан ёндошмоқлик муқаддас динимизнинг ҳам давримизнинг ҳам талаби ва таклифи эканлигини такрор-такрор эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир..

Чунки мақсади бузуқ шахслар “ҳижрат” қилишга чорлаганда ҳижратнинг моҳиятига етмасдан жуда катта хатога йўл қўймоқдалар.


Жаҳонгирхон Аброров манбалар асосида


Киритилган вақти: 13/11/2021 07:20;   Кўрилганлиги: 449
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/muqaddas-islom-dinininiqob-qilmang
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 13:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг