Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (6-давоми)
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки айрим тарриқатчилар халқона табобат усуллари орқали даволаш, турли ўт дамламалар тайёрлаб сотиш, суфий табобати, суфий гимнастикаси, суфий жанг санъати каби марказларни очиб, шу орқали одамларнинг эътиборини жалб қилиш усулларидан ҳам фойдаланишмоқда.
Бундай тариқатчилар ислом асосларини бузиб талқин қилиш, турли бошқа динларнинг таълимтоларини ва амалиётларини тасаввуфга оид, деб тарғиб этиш, ислом динига алоқаси бўлмаган турли буддавийлик ғояларнинг мусулмонлар орасида тарқалишига, уларнинг эътиқодлари бузилиши, соғлом ақидага путур етишига сабаб бўлмоқдалар. Ўзларининг ноқонуний фаолиятларини халқ табобати билан хаспўшлашга уринмоқдалар.
Тариқатчилар орасида учраб турадиган ўз гуруҳ аъзоларини пирга қўл бермаган бошқа оддий мусулмонлардан устун қўйиш, “пири йўқнинг – дини йўқ” қабилидаги гапларни гапириб, ўзларича ибодат деб билаётган маросимбозликлар туфайли кибрга берилиб кетишларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Тасаввуф одамларини турли табақаларга бўлиш, бировни бошқасидан устун қўйиш, одоб-ахлоқни қўйиб маросимбозликка берилиш, кимнингдир хизматига зўр бериб ўз ташвишларини ҳал этишдан четлашиб кетиш, ўзига ўхшаш бир инсонни бандага хос бўлмаган сифатлар билан улуғлаб, уни муқаддаслаштириб олишга чақирмаган.
Тасаввуф кишилар орасида тенглик, биродарлик, ижтимоий биродарлик, жамиятга манфаатли меҳнат фаолияти билан машғул бўлишни тарғиб этган. Баҳоуддин Нақшбанднинг “дил ба Ёру даст ба кор” шиори бунинг ёрқин исботидир. (давоми бор)
“Ислом маърифати ва ҳозирги замон” китоби асосида З.Эшонқулов тайёрлади
Киритилган вақти: 13/06/2020 11:35; Кўрилганлиги: 1211
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 14:10