Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (5-давоми)

 
 

“Эҳтиёти пешин” масаласи ҳам тариқатчилар томонидан илгари сурилаётган долзарб масалалардан бири бўлиб, бир қанча муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Юртимизнинг баъзи ҳудудларида жума намозидан кейин эҳтиёти пешин деб тўрт ракаатли намоз ўқиш одати мавжуд. Уламоларимиз фикрига кўра бу иш бидъат ҳисобланади. Эҳтиёти пешин ўқилишининг Қуръон ва суннатда далили йўқ. Уламоларнинг  фикрича ибодатнинг моҳияти Расулуллоҳ (алайҳис-салом)нинг суннатларига мувофиқ бўлишдир. Жума намозидан кейин эҳтиётан пешин ўқиш ҳақида эса Муҳаммад (алайҳис-салом) ҳеч нарса демаганлар.

Бугунги кунда юртимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган тариқатчилар умумий хавфсизликка таҳдид солмаяптилар дейиш мумкиндир. Бироқ, бу масалага доир бир неча муаммолар мавжуд. Шунингдек, тариқатчилар тарафдорларининг кўпайиши, моддий базасининг мустаҳкамланиши, тариқатлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг чуқурлашуви жиддий ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.

Баъзи тариқатчилар томонидан шариат талабларининг нотўғри талқин қилиниши, анъанавий ислом тамойилларига зид бўлган қоидалар ишлаб чиқилиши тариқат тарафдори бўлмаганлар ва расмий дин ходимлари ўртасида норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. (давоми бор)

 “Ислом маърифати ва ҳозирги замон” китоби асосида З.Эшонқулов тайёрлади


Киритилган вақти: 12/06/2020 11:42;   Кўрилганлиги: 1059
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/mumtoz-tasavvuf-va-zamonaviy-tariqatchilik-5-davomi
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 19:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг