Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мотуридийлар ва ашъарийлар – Аҳли сунна вал жамоа

 
 

Имом Абу Мансур Мотуридий[1] ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳлар Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини баён қилиш, шубҳаларни даф қилиш, нақлий ва ақлий далиллар келтириш билан шуғулланганлар. Бу икки имом “Аҳли Сунна”нинг ақоид бобидаги имомлари эканини кўп уламолар таъкидлашган.

Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамийраҳматуллоҳи алайҳ: “Аҳли сунна сўзидаги Суннатдан мақсад – Аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир”[2].

Муртазо Забидий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар ҳеч қандай қайдларсиз “Аҳли сунна вал жамоа” дейилса, Ашъарийлар ва Мотуридийлар тушунилади”[3].

Аллома Тошкубризодараҳматуллоҳи алайҳ“Мифтоҳус саода” китоби: “Маълум бўлсинки, Аҳли сунна вал жамоанинг Калом илми, яъни ақоиддаги раислари икки кишидир: бирлари ҳанафий, бошқалари шофеъий мазҳабида. Ҳанафийлари Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий бўлиб, у зот “Имомул Ҳуда” – “Ҳидоят имоми” деган ном қозонган. Шофеъийлари “Суннат шайхи”, “Жамоат раиси”, “Мутакаллимлар имоми”, “Пайғамбарлар саййиди суннатларига ёрдам берувчи”, “Дин ҳимоячиси”, “Мусулмонлар ақидасини сақлашга ҳаракат қилувчи” Абул Ҳасан Ашъарий Басрийдир”.

Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳ:“Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий – машриқу ва мағрибда Аҳли сунна вал жамоа имомларидир. Уларнинг кўп сонли китоблари бор. Улар ўртасидаги аксарият ихтилофлар лафзийдир”.

Бобобек Абдураҳимов, Самарқанд шаҳар Қорабой Оқсоқол жоме масжиди имом-хатиби

[1]Доктор Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳарбий. Ал-Мотуридия. – Ар-Риёд: Дар ас-Самий. 2000. – Б. 31.

[2]“Аз-завожир ан иқтирофил кабоир”. – Байрут: Муассасат ар-Рисала ан-наширун, 2004. – Ж. 1. – Б. 22.

[3]“Итҳофу саодатил муттақин шарҳу иҳёи улумид дин”. – Қоҳира: Ҳиндовий, 2013. – Ж. 1. – Б. 213.


Киритилган вақти: 23/01/2023 11:58;   Кўрилганлиги: 229
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/moturidiylar-va-ashariylar-ahli-sunna-val-jamoa
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 14:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг