Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Луқмони Ҳакимнинг ўғлига гўзал тарбияси

 
 

Ёмғир ёғмаса фасллар бузилади,
Қайси хонадонда дин бўлмаса насл бузилади.

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстлар билан улфат бўлибди.

Улар билан борди-келдини кўпайтириши ҳар кандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб: “Болам дўстни бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингни хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин”- деб насиҳат қилибди. Ўғли эса ўзига ишонч билан: “Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулки менга асло таъсир қилмайди, ҳавотирланманг дея чиқиб кетибди. Бир куни Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса ўғли бутун олмаларни алоҳида, қурт тушганларини алоҳида саватга жойлаштиряпти экан. Ҳаким эса барчасини бир саватга солишни буюрибди. Анча вактдан сўнг олмалар қўйилган жойга қарашса, ҳамма олмаларга қурт тушган экан. Ўғли Луқмони Ҳакимга эътироз билдириб: Эй, Ота! Сиз олмаларни бутунини ва қурт еганини қўшиб қўй дегандиз, бутун олмаларни ҳам қурт босибдику. Отаси эса жилмайиб деди: “Кўрдингми болам соғ олмалар қуртлаганидан кўпрок эди, лекин барибир улар ҳам қуртлади. Энди сен қандай қилиб қалбида қурт тушган дўстларинг билан бир жойда анча вақт қоласану, улар орасидан соғлом қалб билан чиқасан”- деб айтган экан. 

Раҳматулло Қурбонов
Оқдарё тумани "Билол" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 28/08/2023 16:15;   Кўрилганлиги: 632
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/luqmoni-hakimning-ogliga-gozal-tarbiyasi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг