Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

КУЛГИНИ КЎПАЙТИРМАНГ

 
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Кулгини камайтир. Зотан кўп кулги қалбни ўлдиради", - дедилар".
Ушбу ҳадисга эътибор берилса, кулги мутлақо тақиқланмайяпти. Балки, кулгини камайтириш, ноўрин кулгидан қайтариляпти. Аслида бўлар-бўлмас нарсалар учун кулавериш бошқа халқлар орасида ҳам маданиятсизлик ҳисобланади.

Ўйин-кулгини ҳаётнинг асосий мақсади деб билиш, вақтини ва бошқа имкониятларини ўйин-кулгига сарфлашдан қайтарилган. Албатта кулги билан кулгининиг фарқи бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг сер табассуми бўлганлар. Ким билан кўришмасинлар, очиқ юзлилик билан кўришганлар.


Назаров Анвар Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби 


Киритилган вақти: 25/09/2023 14:02;   Кўрилганлиги: 601
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/kulgini-kopaytirmang
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг