Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Комилликнинг қирқ қоидаси

 
 

Таърихимизга назар солсак, одамзод бахтли ва фаровон ҳаёти, эркин ва озод яшаши,чинакам мусулмондек умр кечириши йўлида қандай оғир ва машаққатли синовларни бошдан кечирганига гувоҳ бўламиз. Ҳар сафар чинакам бардош кучли иймон ва эътиқод ва соғлом тафаккур билан инсоният ўз бошига тушган турли қийинчиликларни енгиб ўтиб эртанги кун учун хато ва камчиликларга йўл қўймаслик лозим.

Биз дини покимизга хизмат қилаётган имом домлалар ёш авлодни дунёда фисқу фасод, фитна оловига ўтин бўлиб, охиратда жаҳаннам оловига тушишларидан огоҳлантиришимиз, интернет оламидан оқилона фойидаланиш, ота онага ҳурмат ва эҳтиром, катталаримизга ҳурматда кичикларимизга иззатда бўлишлик, сабр матонат, ибо, иффат-шарм ҳаё, ор номус каби неъмалардан хабардор қилишимиз лозим.Аждодларимиз,миллий одоб ва маданият, маърифат каби фазилатларни авайлаб-асраганлар. Ёшларимизни бизҳам комилликга тўғри йўлда тарбиялашда  иймонли диёнатли, ватанимизга меҳр садоқатли қилиб тарбиялашимиз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун диний тарбия жуда нозик ҳисобланиб, у тўғри йўналтирилсагина, дини покимиз ва давлатимизга манфаат келтириб, камолга етади.

Умар ибн Зар айтадилар: “Агар кундузи юрсам, ўғлим одоб юзасидан ортимда келар, кечаси эса менга бирон озор етишидан қўрқиб олдимда борар, мендан юқори бўлмаслик учун ҳатто мен турган уй томига ҳам чиқмас эди”. Ота-Онанинг фарзанд зиммасидаги ҳақлари ўта муҳим, шунинг учун ҳар бир фарзанд доимо ота онанинг ҳизматига бўлиб дуоларига мушараф бўлмоғи лозим.

Албатта инсон комилликга эришиши яратганнинг хоҳиш иродаси билан биргаликда Ота-онанинг фарзанд таълим тарбиясига ҳамда атроф муҳитнинг, оиланинг соғлом муҳитига ҳам боғлик жараёндир.

Яратганнинг тақдирини биз бандалар табдил қила олмаймиз, аммо лекин Ота-онанинг покликка интилиши, луқмасининг ҳаллолиги ва Аллоҳ таъолога бӯлган ихлосу таважжӯҳи, шариати мубинимиз тақозо этган кӯрсатмаларга мукаммал риоя қилишга, келажак авлоднинг яъни фарзандларнинг комилликга эришиш учун асосий восита эканлигини англаш ва бу борада ӯзлари доимо ӯрнак бўлиши лозим деб ӯйлаймиз

Аввало тарбияга ўзи амал қилган муррабий ҳақиқий мусулмондир.Ушбу фазилатларни ёш авлод қалби ва шуурига чуқур сингдириш баробарида уларни ҳар хил заҳарловчи унсурлар ёмонлигидан асрашда сусткашликга асло йўл қўймаслигимиз даркор. Демак бугунги кунда энг муҳим вазифаларимиз ўсиб келаётган ёш авлодни диний миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, уларнинг қалбларига ўз халқига, ватанига меҳр садоқат туйғусини кучайтириш, уларни ҳар-хил бузғунчи ғоялардан огоҳ этиш лозим. Динимиз Қуръони Каримда “...Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”, дейилади. (Бақара 60 ояти)

Мўмин мусулмон киши қаердан қандай маълумотларни олмасин албатта текшириб кўриши аҳли илмлар билан маслаҳатлашиши, уларга кўр-кўрона эргашмаслиги керак Аллоҳ таъоло Исро сурасининг 36 оятида хитоб қилади:

“...Эй инсон ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз дилнинг ҳар бири тўғрисида ҳар бир инсон масъулдир, жавоб берур”

Лутфулло домла Ибодуллаев Самарқанд тумнининг Равонак “Янги масжид” жомъе масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 14/08/2023 11:36;   Кўрилганлиги: 817
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/komillikning-qirq-qoidasi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг