Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Келин бу ўғлингиз жуфти халоли.Паст санаб ҳурматланг қовокни уйиб, Шод бўлиб қоларсиз набира суйиб.

 
 

Ҳаётимизда рўй бераётган ҳар бир воқеа, ҳар бир ўзгаришида халқимизнинг буюк истиқболини кўрамиз. Оила масаласи эса бугунги кунимизнинг бош мезонига айланиб бормокда. Чунки оила тинчилиги-жамият тинчлигидир. Оилалар тинч, бахтиёр бўлган давлат энг кучли, энг ривожланган маскандир. Мехрибон насиҳатгўй, дуогўй ота - онамиздир.

Инсонниннг оила қуришдан кўзланган асосий мақсад ўзидан покиза насл қолдиришдир.Турмуш қуриш ҳар бир йигит - қизнинг орзу-ҳавасидир. Қолаверса ота - онанинг ҳам орзусидир. Ота - онамиз бизларга доимо самимий, садоқатли, меҳрибон, камтарин, олийжаноб ва адолатли, тўғри сўзли инсон бўлгин деб ҳар доим уқтирар эдилар. Она бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади. Унинг қадоққўлларида дунёнинг акси, келажаги порлайди.

Дарҳақиқат аёл бир ишга қўл урар экан ундан гул унади. Бу эса ҳақиқатдир. Она – Мўътабар буюк зот! Ҳар бир инсон она муҳаббатини, меҳрини ҳис қилиб яшаса керак. Қайнона ҳам бир онадир. Ўғил тўғиб, катта қилиб, бўйи билан бўйини тенглаштириб, оқ ювиб, оқ тараб катта қилади. Қайнона ҳам, она ҳам оила бекаси. Дунёда ҳар хил тоифада инсонлар бор. Беш қўлимиз яъни: (беш бармоғимиз) баробар эмас. Шунинг учун ҳам келинларини ўз қизларидек кўрсалар нур устида аъло нур бўлар эди.

Шоир Отабек Боқоний ўз шеърларида:

Келинни ўкситманг

Келинни ранжитманг

Келинни сўкманг,

Бахт излаб ўз уйини ташлаб келгандир.

Калбида заррача ёмонлиги йўк.

Нияти яхшилик эзгулик фақат,

Келин бу ўғлингиз жуфти халоли.

Паст санаб ҳурматланг қовокни уйиб,

Шод бўлиб қоларсиз набира суйиб.

Дунёда ким нении олиб кетади,

Бахт тилаб, уларга дуолар айтинг.

Дарҳақиқат! Меҳр кўзда эмасми?

Қайнона-келин ҳар иккаласи ҳам мужассамдир. Менинг ўйлашимча шундай экан азиз қайнонажонлар, келинларингизни ўз фарзандларингиздек қабул қилинг. У ҳам бировнинг фарзанди. Келин мустақил ҳаётга қадам кўяр экан. Оила деб аталмиш гўшанинг ўзига яраша сирлари бўлади. Оилавий сирлари фақат оилага тегишли бўлгани боис атрофдагиларга ошкор қилинмайди. Келин ўзи тушган хонадоннинг биринчи бекаси яъни қайнонасини қайнона деб эмас, “эримнинг онаси” -деб ҳурмат қилишлари лозим.

Келин қайнонасидан ҳаёт, рўзғор юмушларидан тез-тез маслаҳат сўраб туриши керак. Келин қайнонасининг олдида эрига суйкаланиб, эркаланмаслиги керак. Эр-хотин қайнона олдида бир-бирига суйкаланаверса, қайнона ўзини камситилгандек ҳис этиб келинни ёктирмайди. Қарз икки қўлдан чиқади. Оилада хотиржамлик меҳр муҳаббати билан хотинига севгисини бир-биридан фарқлай олиши керак. Зеро оила ҳаёти ҳеч қачон шоду хуррамлик, бахт саодатдан иборат бўлмайди.

Оилада қайноналар ёши улуғ тажрибали бўлганлари учун, ёш келинларидан ўтган камчилик ва хатоларини кечириб, билмаганларини ўргатиши бағрикенглик қилишлари даркор.

Мана шу ҳақда Пайғамбаримиз с.а.в муборак ҳадисларининг бирида “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган, яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтармаган биздан эмас”, -деганлар. (Имом Термизий ривояти).

Демак кечиримли бўлиш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади.

Оилада эр-хотин, қайнона ва келин ўзларининг масъулиятларини ҳис этиб вазифаларини тўлиқ адо этиб борсаларгина оила тинч-тотувлик билан бардавом мустаҳкам бўлади.

Аллох таъолодан ҳар бир келин-куёвга панд-насиҳатларга амал қилиб ҳаёт кечиришларини, икки дунё бахту-саодатига мушарраф бўлишларини тилаб қоламиз.

А.Рахматова Самарқанд туман бош отинойиси


Киритилган вақти: 18/01/2023 11:17;   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/kelin-bu-oglingiz-jufti-xalolipast-sanab-hurmatlang-qovokni-uyib-shod-bolib-qolarsiz-nabira-suyib
Чоп этилган вақт: 30/01/2023 16:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг