Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛИНГ!

 
 

Аллоҳ таоло ўз ҳикмати билан гоҳида инсоният бошига турли синовларни солиб туради. Тарихга назар ташласак ўзоқ ўтмишда қанчадан қанча урушлар, табиий офатлар, касаллиг-у ўлатлар содир бўлган. Албатта бу нарсалар инсоният бошига бир бало, синов бўлиб келган. Айни пайтда бутун дунёга катта ташвиш солиб турган пандемия яъни COVID- 19 карона вирус яна бир синов тариқасида инсоният бошига хафв солиб турибди. Бу бало бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Албатта бу касалликни енгиб ўтиш учун бизлардан аввало сабр тоқат ва қатъий интизом керак бўлади.

Мутахассислар тамонидан айтилаётган маслаҳатлар ва кўрсатмаларга амал қилиш лозим. Давлатимиз тамонидан эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя қилиш лозим.

Муъмин мусулмон киши ҳар бир ҳолат, яхшилик ва ёмонлик, қийинчилик ва фаровонлик, очлик ва тўқлик барча барчаси Аллоҳ таолонинг бир синови эканлигига имон келтиради. Қуръони каримда: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилавчиларга хушхабар беринг!” дейилади. (Бақара сураси, 155 оят).

Демак ҳар бир киши шундай ҳолатларда Аллоҳга тавваккал қилиши, айтилган тавсияларга амал қилиши, ўзини, оиласини қолаверса юртдошларини соғлигини, хафвсизлигини ўйлаши лозим. Шундай синовли кунларда бир биримизга нисбатан мурувватни, саховатни унутмайлик. Бир биримизни сабр тоқатли бўлишга, тартибли ва интизомли бўлишга ундайлик. Гоҳ гоҳида айрим ғаламис кишилар тамонидан тарқатилаётган ёлғон хабарларга учиб, алданиб қолманг! Мутасаддиларимиз тамонидан берилаётган кўрсатмаларга қатъий риоя қилайлик. Зеро, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат этибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди. Ким амирга осий бўлса, менга осий бўлибди”, деганлар.

Ислом уломолари “Мусулмон, моҳир, тақводор табибнинг хабари ила қилинадиган муолажа фарзи айн даражасигача кўтарилади”, дейдилар. Демак ҳозирги кунда айтилаётган кўрсатмаларга риоя қилиш ҳар биримизга вожибдир.

А.Яқубов Иштихон туман бош имом хатиби


Киритилган вақти: 15/07/2020 10:19;   Кўрилганлиги: 1006
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/karantin-qoidalariga-qatiy-rioya-qiling
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 17:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг