Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Жиход уруш маъносида эмас, Аллохнинг динига суз билан даъват килиш маъносида юзага келган

 
 

Бугунги кунда ижтимоий тармокларда гуёки “жиход” барча мусулмонларга фарз килингани, шу сабабли хакикий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминларга боришлари ва “кофирлар”га карши уруш олиб бориши зарур экани хакидаги даъватлар таркатилмокда.
Хусусан, ўзи Туркия каби куролли туқнашувлар кетмаётган худудга беркиниб олиб, ёшларни эса Суриядаги уруш учоғида “ўтин” булишга даъват килаётган “Абдулла Зуфар” каби шахслар фукароларимизнинг, усмирларимизнинг умрларига зомин булмокда.
Шу кунларда хам ушбу фитначининг гуёки “ушбу умматга жиходсиз хаёт йук” каби даъволарига алданаётган айрим ёшлар “жиход” -уруш олиб бориш экан” деган тор тасаввурлар билан Суриядаги террорчилар сафига бориб кушилмокда. Охир-окибатда эса ушбу алданганлар жангу-жадалларда улиб кетмокда ёки хукумат ёки бошка кучлар кулига тушиб, умрлари камокхоналарда утмокда. Узлари билан Сурияга эргаштириб борган ёш турмуш уртоклари, опа-сингиллари насл-насаби номаълум жангари кимсаларга хотин булиб, норасида гудаклари оч-нахор, тарбиясиз холда сарсон-саргардон булмокда.

Юкоридаги холатлардаи келиб чикиб, яна бир бор дунё уламоларининг фикрларига таянган холда “жиход” тушунчасининг ислом таълимотидаги соф мазмун-мохиятини эслаш максадга мувофик хисобланади.
Маълумки “жиход” арабчада “жидду жахд”, “гайрат килмок” маънолариии англатади. Жиход уруш маъносида эмас, Аллохнинг динига суз билан даъват килиш маъносида юзага келган. 
Дунё уламоларининг хулосаларига кура, исломда куролли жиход хукми шароитга караб узгариб туради ва икки кием: талаб ва мудофаадан иборат эканини таъкидлайдилар. Талаб жиходи хозирги кунда йук эканига уламолар ижмо килганлар. Чунки мусулмонлар хозир турли мамлакатларда истикомат килиб, мамлакатлар орасидаги муносабатлар хозирда узаро урушмасликка ва элчихоналар орқали алоқаларга асосланган.

Аброров Жаҳонгирхон манбалар асосида


Киритилган вақти: 23/11/2021 07:37;   Кўрилганлиги: 11
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/jixod-urush-manosida-emas-alloxning-diniga-suz-bilan-davat-kilish-manosida-yuzaga-kelgan
Чоп этилган вақт: 27/11/2021 13:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг