ЖИҲОДЧИЛИК ҲАРАКАТИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР
“Жиход сўзи" харакат килиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳдаги маъноси эса, Аллоҳ ва унинг росулини буйруқларини қилишга ҳаракат қилиш ва қайтариқларидан қайтишга ҳаракат қилишга айтилади, қолаверса доимо ўз нафсини тарбиялашга айтилади.
Айрим бугунги кун нафсига қул бўлган кимсаларни жиҳод сўзини нотўғри талқин қилиши, мусулмон яқинларини соф фикрини бузиши, бугунги кун қуроли бўлмиш интернет тармоқлари орқали ҳуруж қилиши, Аллоҳ йўлидаги жиҳод шу деб, ёш ва ғўр йигит-қизларни йўлдан оздираётгани ҳеч кимга сир эмас. Қанчадан-қанча ёш йигит-қизлар шу нияти бузуқ нобакорларни алдов ва фирибларига алданиб, ўз ватанларига, оила аъзоларига, қавму-кариндошларига хиёнат қилишиб уларни қақшатиб норози қилиб ўзлари эса ҳор бўлиб кетмоқдалар.Энг ачинарлиси шуки, ушбу нияти бузуқ нобакорлар, Соф-пок бўлган Ислом динини бузиб талкин килишидир.Уларни бу даъволари қандай ҳам ёмон даъвоя. Ҳолбуки Ислом динида бундай жиҳод йўқ. Ҳақиқий жиҳод эса тамоман бошқа, бу ҳақда юқорида айтилди. Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам, "ҳақиқий жиҳод нафсга қарши қилинган жиҳоддир" деганлар. Ушбу ҳадиси Шарифдан кўриниб турибдики, ҳақиқий жиҳод улар айтган жиҳод эмас экан. Улар айтган жиҳод оғир гуноҳ ва катта жиноят экан. Аллох таъоло инсонларни мукаммал қилиб яратиб, унга вазифалар юклади. Тилни вазифаси зикр ва шукр.Кўзники эса атрофга ибрат назари билан боқиб, ман қилинган нарсалардан тийишдир, ва хоказо барча аъзоларни вазифалар бор. Ана шу вазифалар ўз ўрнида адо қилинса хам шу хам жиҳод бўлаверади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жиҳодни ирода қилган ҳолида келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онанг тирикми?” дедилар. “Ҳа”, деди. «Бўлмаса, жиҳодни ўшаларда қил”, дедилар”- Яъни қайтиб бориб уларнинг хизматини қил, уларнинг розилигини ол, дедилар. Ушбу ҳадисдан жиҳоднинг маъноси фақат қурол кзтариб уруш олиб боришдан иборат эмаслиги. Балки бу сўзнинг маънолари кўп эканлигини ҳам билиб оламиз. Ота-онага хизмат қилиш, уларнинг розилигини олиш учун бўладиган ҳатти-ҳаракат, саъй-кўшишлар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида жиҳод деб номланган экан.
Ҳурматли азизлар сиз билан бизни Аллоҳ мана шундай тинч фаровон юртда яшатиб қўйганлиги учун ҳар лахза шукрда туришлигимиз, ота –оналаримизнинг хизматида бўлишлигимиз лозим. Ушбу озод ва обод она ватанимизни фаровонлиги йўлидаги ҳаракатларимиз ҳам маълум маънода бир жиҳод ва катта савобли ишлардандир.
Эгамбердиев Ахмад Нарпай тумани “Эшонбобо” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 15/07/2020 09:36; Кўрилганлиги: 1094
Чоп этилган вақт: 15/12/2024 03:06