Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Жаврабга масҳ тортиш

 
 

Муғийра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда кавушларига масҳ тортдилар”. Сунан эгалари саҳиҳ санад ила ривоят қилишган.
Бугунги кунда бу ҳадис кўп тортишувларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик жаврабни ҳақиқий нима эканлигини билмасдан гўёки жавраб бу пайпоқ, демак пайпоқга масҳ тортса бўлар экан деб гумон қилишяпти, ҳатто баъзилар бунга фатво ҳам беришяпти.
Ушбу ҳадисдаги “жавроб” нима эканини уламоларимиз узоқ таҳлил ва баён қилганлар.
Шавконий: Маҳси юмшоқ ошланган теридан қилинади. Чориқ унинг устидан кийилади. Жавроб эса чориқдан ҳам катта бўлади” деганлар.

Ибн Арабий, Айний ва бошқа уламолар: “ жавроб жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди” деганлар.
У руслардаги “ пийма” ё “валинка” номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир. Нима бўлганда ҳам, ҳамма уламолар масҳ тортиш учун ўша оёқ кийими масҳ муддатида юриб туришга яроқли бўлиши, сув, лой каби турли нарсаларни оёқга ўтказмаслиги кераклигига иттифоқ қилганлар.
Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар “ жавроб” дейилади. Баъзе бир одамлар ана шу “ жавроб” ҳадисда зикр этилган “жавроб” деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, дея фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилган бўлса, энди ундан қайтиб, пайпоқга масҳ тортмаслиги лозим.
Мужтаҳид уламоларнинг ҳаммалари: “Бир фарсах масофага сафар қилишга ярайдиган, тагидаги нарсанинг шаклини билинтирмай турадиган, устидан тери қопланган жавробдан бошқасига масҳ тортиб бўлмайди”, деганлар.
Ушбу маълумотлардан тўғри фойдаланиб ибодатларимизни мукаммал қилишда Аллоҳ мададкор бўлсин!
“Кифоя” китобидан фойдаланиб

ЎМИ самарқанд вилоят вакиллигги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/11/2021 09:20;   Кўрилганлиги: 524
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/javrabga-mash-tortish
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 15:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг