Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Жамоат Aл-Муслимин (Ташкилот номи ва асосчиси ва юзага келиш тарихи)

 
 

 “Жамоат ал-муслимин” (араб.-Мусулмонлар жамоаси) Мисрдаги диний-экстремистик ташкилот “ат-Такфир вал-ҳижра” номи билан ҳам машҳур.

Жамоат ғоялари Миср қамоқхоналарида Саййид Қутб ва унинг сафдошлари ўлимга ҳукм қилингандан сўнг шакиллана бошлаган. Aввал Aли Исмоил, кейинчалик 1971йилда Шукрий Мустафо (1942-1978) ташкилотга йитакчилик қилган. У 1965 йил “Мусулмон биродарлар” жамоасига мансубликка айбланиб, 23 ёшида ҳибсга олинган. 1971-йилда озодликка чиққач, Шукрий Мустафо ўз жамоасининг ҳаракат низомини ишлаб чиқишга киришади. Шу аснода тарафдорлари томонидан унга “Мўминларнинг амири” номи берилади. Шукрий Мустафо ва унинг тарафдорлари Миср жамияти ислом қарашларига тўғри келмаслиги ва бундай давлатдан кетиш керак, деган хулоса келганлар ва 1973 йилда Мисрнинг аҳалиси кам бўлган тоғолди ҳудудига кўчиб ўтишган.

Жамоа Мисрнинг вақф ишлари вазири Шайх Ҳусайн аз- Заҳабийга уйиштирилган қотиллигидан сўнг, Миср ҳукумати томонидан қаттиқ таъқиб остига олинади. Икки ўртада юз берган қуролли тўқнашувлардан кейин жамоанинг юзлаб азолари 1977 йил ҳибсга олинади. Шукрий Мустафо бошчилигидаги жамоанинг 5 нафар йетакчилари ўлим жазоси, қолган азолари эса қамоқ жазосига махкум етилади.

Мазкур гуруҳ 1976 йилда ўзларини “Жамоат ал-муслимин” деб номлаган, лекин Миср оммавий ахборот воситалари уларни “ат-Такфир вал-ҳижра” деб атаган.

Зайниддин Эшонқулов  ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили 


Киритилган вақти: 04/02/2020 22:56;   Кўрилганлиги: 1426
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/jamoat-al-muslimin-tashkilot-nomi-va-asoschisi-va-yuzaga-kelish-tarixi
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 15:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг