Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Жамоат Aл-Муслимин (Ташкилот ғоялари)

 
 

Ҳаркатнинг асосий ғояси гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилиб, тавба қилмаган киши,  жамоанинг талимотлари етиб борган бўлса-ю, уни қабул қилмаган инсонни “такфир”да айблаш ҳибобланади. Яни, улар ўз ғояларига қўшилмаган мусулмонларни имонсизликда айблашади. Шунингдек, иддаоларига кўра, ижмо, қиёс, маслаҳат ал-мурсала, истеҳсон каби шарий манбалардан ҳукм олган киши ҳам кофир, мушрик саналади.

Уларнинг ғояларида тўртинчи ҳижрий асрдан кейиги асрлар куфр ва жоҳилият асрлари ҳисобланади. Чунки одамлар бу асрларда Aллоҳга емас , тақлидга ибодат қилишган. Диннинг ҳеч бир ишида тақлид қилиш жоиз емас, балки мусулмон ҳукмларни далиллар билан билан билиши шарт.

Жамоанинг яна бир асосий ғояси “ҳижрат” бўлиб, бунга кўра шу кеча-кундузда мавжуд жамиятлар жоҳилийдир. Шунинг учун улардан четланиб, алоҳида яшаш керак. Бунинг учун “ҳижрат” қилиш лозим, деб ҳисоблайди. Бундан цҳқари ислом тарихини  ўрганиш ҳамда унга оид манбаларнинг ҳеч қандай аҳамияти юқ, чунки тарих фақат Қурони Каримда келган қиссалардир, ақоид, тафсир ва бошқа соҳаларда етишиб чиққан буюк уломоларнинг сўзлари ҳам ҳеч қандай қийматга ега емас, чунки мусулмон умматининг қадимда ва ҳозирдаги уломоларнинг барчаси диндан қайтган муртаддирлар, деб даъво қиладилар.

“Aт-Такфир вал-ҳижра”азолари “Биз саводсиз умматмиз” ҳадисини нотуғри талқин қилиш оқибатида барчани саводсизликка чиқаришади. Ҳаттоки, университет, институт ва мадрасаларга ўқишга киришни тақиқлашади. Шунингдек, масжидларда жамоат бўлиб намозларни ўқиш борасида шундай дейдилар: “Масжидларнинг барчаси куфр уясидир, имомлари еса кофирдирлар”. Уларнинг фикрича, фақтгина: “Масжидул ҳаром”, “Масжидун набавий”, “Қубо” ва “ал-Aқсо” каби тўртта масжидда имом ўзларининг жамоаларидан бўлган тақдирдагина намоз ўқиш мумкин. Шунингдек, “ат-Такфир вал-ҳижра” етакчиси Шукрий Мустафонинг “Исломни асл ҳолатини тиклаш учун Aллоҳ мени ерга юборган”, деган даъвоси ҳаракат азолари арасида уни “Маҳдий” (Ҳидоятга бошловчи) деб улуғлаганишга сабаб бўлган.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили


Киритилган вақти: 05/02/2020 19:51;   Кўрилганлиги: 1097
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/jamoat-al-muslimin-tashkilot-goyalari
Чоп этилган вақт: 11/09/2024 21:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг