Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (давоми)

 
 

Дарҳақиқат, юрт тинчлиги, бирдамлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларда энг аввало, дахлдорлик ҳиссинн кучайтириш даркор. Дахлдорлик бу шахснинг   ён-атрофида бирор нохушликни кўрганида бепарво бўлмаслиги, бу кўнгилсизлик бугун унга зарар келтирмаётган бўлса, балки эртага ўзининг ҳам бошига тушиши мумкин эканини ҳис қилган ҳолда яшаш демакдир. Шундай экан, огоҳ ва ҳушёр бўлиш давр талаби бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Азалдан турмушнинг ободлиги, оиланинг мустаҳкамлиги ва тинч-осуда ҳаёт кечириш ўзбек халқининг орзуси бўлиб келган.

Ўзбекистонимизда тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни, фуқоролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва мустаҳкамлаш  бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал қилувчи вазифамиз бўлиб қолиш даркор. Бунинг учун эса, ҳар бир фуқоро давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига рахна солишга уринаётган ёвуз кчларнинг манбаси, моҳият-мазмуни ҳақида аник, тушунчаларга эга бўлиши ва халқимизни ушбу таҳдидлардан огоҳ қила билиши, юрт тинчлигини асрашга қаратилган амалий ишларни ўзи учун устувор вазифа деб ҳис этиши лозим.

Дарҳақиқат, тарихнинг ўтган қисқа даврида эзгу мақсадларга эришишимизда, ўзлигимиз ва тафаккуримизни англашимизда муқаддас динимизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Зеро, тинчликпарварлик, осойишталик, хотиржамлик ислом динининг моҳиятини ташкил этиши, унинг кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга даъват этиши фикримиз исботидир. (давоми бор)

ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов тайёрлади


Киритилган вақти: 07/07/2020 15:01;   Кўрилганлиги: 1187
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/islom-tinchlik-bagrikenglik-va-marifat-dini-davomi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг