Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИСЛОМ ФИРҚАЛАНИШ ДИНИ ЭМАС!

 
 

 Ислом байроғи остида фаолият кўрсатаётган экстремизмнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихнинг муайян даврида устувор бўлган кўплаб омиллар, турли жараёнларнинг ўзаро таъсирлашувининг натижаси деб тушуниш мумкин. Ўрганиш, дин ниқоби остида пайдо бўлган экстремистик ҳаракатларнинг ғоявий илдизлари ислом тарихининг биринчи асрига бориб тақалишини кўрсатади.

Тарихий манбаларда мазкур оқимларнинг тарқалиши, фаолияти ва ўзига хос йўналишлари батафсил таҳлил қилинган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган деярли барча экстремистик гуруҳлар ўша оқимларга хос хусусиятларни ўзида жамлаган ҳолда, улар қўллаган услуб ва ғоялардан кенг фойдаланиб келмоқда.

Ислом ниқобидаги экстремизмнинг илк вакиллари сифатида 657 йили халифа Али (розияллоҳу анҳу) аскаридан ажралиб чиққан, ўзларини ҳақиқий мусулмон, сафларига қўшилмаганларни “диндан қайтган” деб эълон қилиб, уларга қарши муросасиз кураш олиб борган “хорижийлар” (арабча-“ажралиб чиққанлар”, “исёнчилар”) диний-сиёсий оқими фаолияти фикримизнинг исботи бўла олади.

Демак, исломда дастлаб пайдо бўлган фирқа хорижийлардир. Бошқа динларда бўлгани каби, мусулмонлари ичида ҳам фирқалар бўлган. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) айтганларидек, Ислом диида 73 та фирқага бўлиниш юз беради. Уларнинг биттасигина тўғри йўлда, қолганлари эса, залолатда ҳисобланади. Қуръон оятлари ва ҳадисларда ҳам фирқаларги бўлинмасликка  буюрилади. Зеро, биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Асримиз вабоси бўлмиш бу жирканч иллатнинг фақат шафқатсиз кўринишларини эмас, балки илдизларига етиб бориб, жамият ҳаётидан, дунё халқлари ҳаётидан уни таг-томири билан суғуриб ташлаш- барча давлатларнинг энг долзарб вазифаси бўлиш керак, бу йўлда барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз, қаттиқ кураш олиб боришимиз шарт”.

ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов


Киритилган вақти: 28/05/2020 16:58;   Кўрилганлиги: 1153
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/islom-firqalanish-dini-emas
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 19:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг