Ислом дини ҳақиқий бағрикенглик ва меҳр-муҳаббат динидир.
Ислом динида тинчлик ва осоишталикка эътибор кучли, шунингдек, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланади. Ислом дини жамият аъзоларини юксак инсоний фазилатлар соҳиби қилиб тарбиялайди.
Инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа дин ларга эҳтиром, олижаноб ахлоқни тарғиб этади. Ислом дини кибрни қоралайди, қабилачилик ва хурофотларга кескин қарши чиқади, ирсий биродарлик ўрнига инсоний биродарлик жамоаси бўлмиш “уммат” тушунчасининг киритилиши ҳам айнан Ислом динининг инсониятга шараф тожини кийдирганидан далолатдир. Ислом дини ҳақиқий бағрикенглик ва меҳр-муҳаббат динидир. У ўзининг илк давридаёқ тинчликпарварлик дини сифатида намоён бўлиб, ўзидан олдинги динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади. Ислом биринчи кунларданоқ барча самовий динлар бир манба, бир булоқдан сув ичишини таъкидлаб келади. Унинг таълимотига биноан, барча Пайғамбарлар биродардирлар, илоҳий диёнатларнинг барча ибодатхоналари ҳимоя ва мудофаа қилиниши керак, динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватларга сабаб бўлмаслиги, яхшилик ва силаи раҳмдан тўсмаслиги лозим.
Киритилган вақти: 28/07/2023 10:08; Кўрилганлиги: 637
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:29