Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти 1-қисм

 
 

Имом Мотуридийнинг тўлиқ исми манбааларда Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий (ваф. 333/944 й) деб қайд қилинган.

Абу Мансур Мотуридий Самарқанд яқинида жойлашган Мотурид қишлоғида туғилиб, шу ерда истиқомат қилгани учун унга “ал-Мотуридий” нисбаси берилган. Зубайдий “Ихтоф ас-сода ал-муттақин” номли китобида айрим манбааларда Абу Мансур Мотуридийнинг исмидаги Маҳмуддан кейин Муҳаммад исми борлиги ва олимга ал-Ансорий нисбаси ҳам берилганини таькидлаган. Яна бир араб тадқиқотчиси Доктор Муҳаммад Айюб Али Абу Мансур Мотуридийга нисбатан Ансорий нисбасини қўллаш асосли деб ҳисоблаган. У бунга Мотуридийнинг “Китобут-тавҳид” асарининг айрим қўлёзмалари ҳошиясида учратганини айтади. Бироқ, бошқа араб тадқиқотчиси Аҳмад ибн Авазуллоҳ Ҳазбий Абу Мансур Мотуридийга Ансорий нисбаси берилганини асоссиз деб хулоса қилган.

 Аброров Жаҳонгирхон манбаалар асосида


Киритилган вақти: 14/12/2021 13:54;   Кўрилганлиги: 880
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/imom-moturidiyning-hayoti-va-ilmiy-faoliyati-1-qism
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 11:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг