Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ҳизбут-таҳрир ал-исломий ташкилотининг молиявий манбалари.

 
 

Маълумотларга кўра, “Ҳизбут-таҳрир”нинг асосий ҳомийлари сифатида айрим давлатларда жойлашган, ўз сиёсий мақсадларини кўзлаган баъзи ташкилотлар молияштириб туришини келтириб ўтиш мумкин. Бундан ташқари ҳар бир жамоа аъзоси ўзининг ойлик даромадидан 10% миқдорида маблағ ажратиб туради. Айрим кузатувчиларнинг хулосаларига кўра, ҳизбнинг бошқарув вакиллигини улар билан доимий алоқада бўлган террорчилик ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда, жамоа аъзолари томонидан “хазина”ни бойитиш учун исталган бошқа маблағлар (адабиёт сотуви, тижорат тузилмалари ва партия тарафдорлари бўлган алоҳида шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ва бошқалар) ташкил этилиши мумкин.

Ҳаракатга аъзолик. “Ҳизбут-таҳрир” аъзолари масжид, маҳалла ва бозорларда асосан динга мойиллиги бўлган ёшларни (улар ўзини одоби, тарбияси ва оилавий аҳволи билан бошқаларга ўрнак бўла оладиган ва ўзи ҳам даъват қилганида “бешлик” халқалар тузиб, шахсларга ўз сўзини ўтказа оладиган бўлиши шарт) жалб қилиб, уларни халқаларда аввал ислом тарихи хусусидаги суҳбатлар билан билим даражасини аниқлашади. Кейинчалик улар орасидан иқтидорли, даъватини бошқаларга ўтказа оладиган ва ҳизбга фойда келтирадиган кишиларни ажратиб олиб, уларга аста-секин жамоанинг тактика ва стратегиясини белгилаб берувчи дарслар олиб борилади. (давоми бор)

 ЎМИ самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов тайёрлади


Киритилган вақти: 19/08/2020 16:25;   Кўрилганлиги: 1117
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/hizbut-tahrir-al-islomiy-tashkilotining-moliyaviy-manbalari
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг