Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ҲАҚИҚАТЛАР

 
 

Кошки, бу янги чиқган тоифалар Аллоҳнинг Зотида тафаккур юритиш масалалари ҳақида фитна қўзғаб, омма халқни онгини бўзмасалар эди. Улар ҳам, "Аллоҳ (азза ва жалла)га нима лоиқ бўлса, шундай дейман, нима нарса нуқсон бўлса, Аллоҳни поклайман"-деб, Аллоҳнинг Зоти тўғрисида ақилларини юритамасалар эди. Биз бу масалалар ҳақида, омма халққа асло гапирмаган бўлардек. Аксинча, Аллоҳни танитиш ва ёлғиз У Зотгагина ибодат қилиш, ҳамда Ислом ахлоқлари ва аҳкомларини таълим бериш билан чекланган бўлардек.

• Аммо, бу тоифалар - Арабларнинг каломдаги истеъмолотларини билмасдан - ўзларининг ушбу ноқис фикрлари ва ботил шубҳаларига Қуръон ва Ҳадисдан далил келтирмоқчи бўладилар. Буни асил ҳақиқатини изҳор қилиш, Аҳли илмларнинг зиммаларидаги омонатларидир. Аллох рози бўлсин. Дунё бўйлаб, кўплаб Уламолар ҳар бирлари ўз тахассусида ушбу фитнага марҳам беришга ҳисса қўшиб келмоқдалар. (Аллоҳ уларни Ўз ҳифзида асрасин. Хизматларига баракот ва давоматликни берсин. Омин).

• Бу фитнани аввало улар бошлаб бериб, энди гўёки, Аҳли сунна Уламоларини фитначидек, қилиб кўрсатмоқдалар. Бироқ, аввалги йилларда бошлаган бу фитна - сўнги йилларга келиб, ҳужумини бизнинг ўрта-Осиёга қаратиб, алангаланмоқда.

Ушбу тоифанинг шиорларидан: "Ким сенга тўғаноқ бўлмаслигини истасанг - ёки ишини тинчит, ёки ҳақорат ва туҳматлар билан номсизлаштир", деган гап бўлса керак. Чунки, булардан кўпчилигини гувоҳи бўлдим. Кўп мартта олдингизда "ҳурмат", кетингиздан "туҳмат" қилиб, МУНОФИҚОНА амал қилдилар.

Ушбу тоифа билан мубтало бўлган баъзи кишилардан - ҳақни излаб, натижада ҳақга қайтганлар ҳам кам эмас !

Аммо, афсуски, қулоқмулло бўлиб қолиб, ўз фаҳмини Салафларга нисбат бериб, Салафларнинг сўзларини тушунмасдан, ўзларидан олим ясаб олган баъзи шахслар бошқаларни ҳам тойдиришда давом этмоқдалар. Балким, улардан баъзилари - турлича ножўй даъватлари туфайли, қанчалаб бегуноҳ мусулмонларни жонларига зомин бўлдилар, десак ҳам нотўғри бўлмайди.

____________________

(أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَسَالَتۡ أَوۡدِیَةُۢ بِقَدَرِهَا فَٱحۡتَمَلَ ٱلسَّیۡلُ زَبَدࣰا رَّابِیࣰاۖ وَمِمَّا یُوقِدُونَ عَلَیۡهِ فِی ٱلنَّارِ ٱبۡتِغَاۤءَ حِلۡیَةٍ أَوۡ مَتَـٰعࣲ زَبَدࣱ مِّثۡلُهُۥۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ یَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ وَٱلۡبَـٰطِلَۚ فَأَمَّا ٱلزَّبَدُ فَیَذۡهَبُ جُفَاۤءࣰۖ وَأَمَّا مَا یَنفَعُ ٱلنَّاسَ فَیَمۡكُثُ فِی ٱلۡأَرۡضِۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ یَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡأَمۡثَالَ)
[سورة الرعد 17]
«У зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўтда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўладир. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. Одамларга манфаат берадиган нарса эса, ер юзида қолди. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирадир». [Раъд: 17]

Барча тоифаларнинг порлаган замони бўлган, натижада сув устида туриб қолган кўпикдек йўқ бўлиб кетгандирлар. Аммо, ҳақ эса қиёматгача БОҚИЙДИР. Алҳамдулиллаҳ.
________________________

• “Аллоҳим! Барчамизга тўғри-йўлни кўрсатгин ва унга эргашишни насиб қилгин. Барчамизга ботилни ботиллигини билдиргин ва ундан четланишимизни насиб қилгин”.

• اللهم أرنا الحق حقاً وارزقنا اتباعه، وأرنا الباطل باطلاً وارزقنا اجتنابه.

Жаҳонгирхон домла Аброров манбалар асосида


Киритилган вақти: 18/10/2021 17:01;   Кўрилганлиги: 479
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/haqiqatlar
Чоп этилган вақт: 14/05/2024 08:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг