Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Гўдак йиғиси

 
 

Анвар беш ёш бўлишига қарамай уйидаги жанжаллардан сергак тортадиган, отаси ичиб келиб онасини  урмоқчи бўлиб баҳона излаши билан бурчакдаги жавон ортига беркинадиган одат чиқарган.

Кунда ёки кунора бўладиган бу можоралардан ёшгина гўдакнинг чеҳрасида болалик завқи эмас синиқ маъсумлик пайдо бўлган эди.

Охирги марта онасини ваҳшийларча дўппослаган отасининг қон теккан қўлларини гўдак хотирасида сақлаб қолди.

Онаси энди улар билан бирга яшамас экан, буни аммаси айтди. Холаси билан аммаси онасининг кийимларини бериб юборишди.

Отаси онасини урган ўша куни Анварни аммаси ўз уйига олиб кетганига ҳам мана икки ой ҳам бўлди. Уйимга кетаман ҳам демади.Чунки уйида тинчлик йўқ эди, қўрқар эди отасидан..

Анвар бугун онасини жуда соғинди.Тонгда уйғонган Анвар  йиғлай бошлади.Ота ғўлдираб ўрнидан турдида қуриб қолган бадбўй оғзини муздек сув билан чайиб яна чўзилиб ётиб ухлаб қолди.

Гўдакнинг йиғиси  эса яна неча йил, не азобларда давом этиши фақат Аллоҳгагина аён. Аллоҳ Ўзи ҳидоят берсин.

Хайринисо Эргашева Иштихон отинойилари аъзоси

 


Киритилган вақти: 16/07/2020 10:53;   Кўрилганлиги: 941
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/godak-yigisi
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 16:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг