Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фитна қатл қилишдан ҳам ёмонроқдир

 
 

Фитна сўзи арабча сўз бўлиб, “синов”, “имтиҳон” деган маъноларни англатади. Олтин ва кумушларни маъдандан ажратиб, уни тозалаб олишга ҳам, фитна дейилади. Инсоннинг фитнадан саломат бўлишлиги унинг иймони куфр ва нифокдан саломат бўлганлигига далолат қилади. Энг катта фитна инсоннинг динида ва иймонида фитналанишидир. Келинг, фитна хақида келган айрим оят ва ҳадислар билан танишайлик.

Аллоҳ таоло бақара сўрасининг 191- оятида шундай марҳамат қилади:

 

وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ ۚ

Яъни: Фитна қатл қилишдан ҳам ёмонроқдир

Росулуллоҳ (с.а.в)  Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда

الفتنة نائمة لعن الله من أيقظها

Яъни: “Фитна ухловчидир уни уйғотувчисига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”деб марҳамат қилганлар.

Мўмин мусулмон киши динида фитналанган вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  қуйидагит ҳадисларига эргашишлиги лозим бўлади:

Пайғамбаримиз (с.а.в): “Умматим 73 фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг ҳаммаси дўзахтадир. Аммо бир тоифаси бундан мустаснодир” - дедилар. Шунда “Саҳобалар Эй Аллоҳнинг расули у қандай тоифа” деб сўрашди. Шунда Росулуллоҳ (с.а.в): “Улар мен ва саҳобаларим йўлини тутган кишилардир” – деб жавоб бердилар.

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида айтганлари каби  Росулуллоҳ ҳамда асҳобларининг тутган йўлларини фитначиларнинг бидъат-ҳурофотларидан қандай осонлик билан ажратиб олиш мумкин? Албатта бу учун кишида улкан илм ҳамда салоҳият бўлишлиги лозим. Аммо ҳар бир мўмин-мусулмон киши уламоларга ҳос бўлган бундай салоҳиятли илмни эгаллашининг имкони йўқ.

Росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда “Албатта умматим залолат устида жам бўлмас, қачонки ихтилофларни кўрсангизлар катта жамоани ўзларингизга лозим тутинглар” – дедилар.

Уламолар катта жамоадан мақсад бу Росулулоҳнинг суннатларини лозим тутганлар  яъни “Аҳли сунна вал жамоа” деб айтишадилар. Ҳақиқатдан ҳам эътибор қиладиган бўлсак дунё мусулмонларининг жуда ҳам катта қисмини аҳли сунна вал жамоа мазҳабига этиқот қилувчилар ташил қилади. Турли ҳил фитналар чиқишига сабаб бўлаётган оқимлар ҳамда уларга эргашувчилар сони ниҳоятда кам ва тарқоқдир. Бундан кўринадики, Аллоҳнинг китоби ва Росулуллоҳнинг суннатларини яхши биладиган, у зотнинг меросхўрлари бўлмиш аҳли сунна вал жамоа уламоларига эргашишлигимиз орқали динимизни, иймонимизни, ҳамда миллатимизни фитналардан саломат сақлаган бўламиз.

Аллоҳ таоло барчамизни турли хил фитналардан омонда бўлиб исломда иймонда собит қадам бўладиган аҳли солиҳ бандалари қаторида қилсин.

   Каттақўрғон шаҳар Тегирмонбоши жомеь масжиди имом хатиби Мамасолиев Нурбек


Киритилган вақти: 16/10/2021 10:32;   Кўрилганлиги: 522
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/fitna-qatl-qilishdan-ham-yomonroqdir
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 04:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг