Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фитна – маънавий иллат

 
 

Касални даволагандан унинг олдини олган яхши. Даф қилиш кўтаришдан осонроқ. Тахлия таҳлиядан олдин туради (бу икки сўз табиблар истилоҳи бўлиб, тахлия – бўшатиш, таҳлия – даволаш. Табиблар касални даволашдан олдин биринчи унинг ичини тозалаб, кейин дори беради).

Абу Дардо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Роасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ таоло дард ва давони нозил қилди. Ҳар бир дард учун учун давони яратди. Шундай экан, даволанинг. Ҳаром билан даволанманг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ҳадиси шарифда ҳар бир касалликнинг шифоси борлиги айтилмоқда. Демак, ким касал бўлса, унинг шифосини излаш лозим бўлади. Бу ишда бепарволик ва дангасалик қилиш ярамайди.

Ҳадисни шарҳлаган одамлар зоҳиран қараганда матнда моддий ва жисмоний касалликлар назарда тутилган бўлса-да, маънавий иллатларни ҳам ўз ичига олади, дейдилар.

Жисмоний касалликларни табиблар даволаса, маънавий касалликларни уммат табиблари – уламолар даволайдилар. Шунинг учун фитна вақтида уламоларга қулоқ тутиш энг тўғри йўлдир.

Фитна ҳам оғир ва юқумли касаллик ҳисобланади. Шунинг учун ушбу хавфли касалликка чалинмаслик йўлларини излашимиз ва унинг олдини олмоғимиз барчамиз учун лозимдир.

 Исроил домла Амириллаев – Пахтачи тумани бош имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг “Фитна кўз илғамас хатар” китобидан


Киритилган вақти: 24/05/2023 17:54;   Кўрилганлиги: 278
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/fitna-manaviy-illat
Чоп этилган вақт: 17/04/2024 20:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг