Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фарзандлар тарбияси

 
 

Аллоҳ таоло инсонга фарзандни аслида неъмат қилиб берган. Лекин гоҳида мана шу фарзанд ота-онасига бошга бало бўлиши ҳам мумкин. Агар оила тинч-тотув бўлиб, ота-она ўз фарзандларига яхши тарбия берсалару, бола улғайганда ота-онасига рахмат олиб келса, бу улар учун Аллоҳнинг мукофоти бўлади ammo тискариси бўлса Аллоҳ ўзи асрасин. 

Хорижда болаларни соғлом ва баркамол ўстириш борасида олимлар қизиқ тажриба ўтказишади. Ота бола туғилишига беш олти ой қолганида ҳар куни маълум бир вақтда битта эртакни «унинг» ёнида сўйлаверади. Гўдак туғилгандан сўнг ҳам эртак айтишда давом этади. Боланинг тили  чиққанида ота ўша эртакни айта бошлаганида, унинг давомини боланинг ўзи сўзлаб берибди. 

Ҳофизул Қуърон бўлган бир киши фарзанд кўради. Боланинг тили чиққанида, маълум оятларни такрорлаётганини эшитишади. Маълум бўлишича, ота илохий каломни тиловат қилаётганида фарзанднинг онаси унга сомеъ бўлиб, тинглаб турар экан. Демак, фарзандни соғлом ўстиришни она қорнида вужудга келганидан бошлаш керак экан.

Ота-она доимо яхши, соғлом, солиҳ фарзанд умидида бўлмоғи лозим. Ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг дунёга келишлари воқеасининг ўзигина фикримиз далили бўла олади. Тақводор ота ва диёнатли, афифа онадан Нўъмон Ибн Собит р.а.га ўхшаган фарзанд туғилган. Имом Аъзам Ҳазратлари қиёматга қадар носоғлом эътиқод ва амалларга «дори ва дармон» бўладиган илмий мерос қолдирганлар.

 Аллома Абдурауф Фитратнинг «Оила» асарида фарзандни соғлом тарбиялаш хусусида жумладан шундай сатрлар келтиради: «Фарзанд тарбияси аслида икки калимадан иборат. Шунинг учун ҳам назарингизда жуда майда муаммодек кўринади. Лекин, доно одамлар биладиган, бани Одамнинг сиёсий, диний, ижтимоий истиқболининг асоси ана шу икки сўз – «бола тарбиясидан иборат бирикмага боғлик. Бу хулқнинг ҳаракат қилиниши, давлатманд бўлиш, бахтли бўлиб иззат – ҳурмат топиш, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб, эътибордан қолиш, ўзгаларга тобеъ, қул ва асир бўлиши болаликдан ўз ота – оналаридан олган тарбияларига боғлиқ». 

Аллоҳ таолодан фарзандларимизга яхши тарбия қилиб, келажакда уларни эл-юрт корига ярайдиган солиҳ ва комил инсонлар қилиб етиштиришни барчамизга насиб этсин. 

Ургут туман бош отинойиси Нурматова Зилолахон


Киритилган вақти: 27/06/2020 08:17;   Кўрилганлиги: 1280
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/farzandlar-tarbiyasi
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 14:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг