Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фарзанд тарбиясида онанинг хизматлари каттадир

 
 

Аёлнинг жамиятда, хусусан оиладаги ўринларидан бири фарзанд тарбиясига алоҳида эьтибор қаратиш, унга меҳрибонлик кўрсатиб, турли азият берадиган нарсалардан сақлаган ҳолда вақтида озиқлантириб, ювиб-тараб, тоза кийинтириб, бетобланиб қолишига йўл қўймай доимо ҳушёр ва ундан хабардор бўлишидир.

Фарзанд тарбиясида онанинг хизматлари каттадир. Ота-оналар мурғак чақалоқларни эркалаб, ардоқлаб ўстирар эканлар, фақат уларнинг жисмоний соғлиғи, моддий таъминоти тўғрисида эмас, балки уларнинг маънавий бойликларини, инсоний фазилатларини баркамол килиш тўғрисида ҳам кайғуриб боришлари керак бўлади. Бир ота-она ўз фарзандига мукаммал одобдан кўра яхшироқ нарсани беролмайди Бунинг учун уларни ёшлик чоғларидан бошлаб илм-маърифатга қизиқтириб, ўргатиб боришига туғри келади.

Аллох таоло Қуръони каримда “Айтинг: Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми!” деб илм фанга тарғиб қилади (Зумар сураси, 9-оят).

Ислом дини кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг дунёвий ва диний ҳаётида амалий суратда тадбиқини топган илк саодат асридан бошлаб болалар тарбиясига катта аҳамият бериб келади. Бу таълимот ва унинг йўл-йўриқлари жамият асосининг пойдевори, уммат истиқболи бўлган ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб қилади.

Расуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи всаллам) муборак ҳадиси шарифларида ота–оналарни ёш болаларга меҳрибонлик ва ғамхўрлик кўрсатиш, тўғри ақида ва соғлом тарбия асосида вояга етказишга ундаганлар “Фарзандларингиздан шаръан буюрилган ишларни қилишни ва қайтарилган нарсалардан сақланишни талаб этинглар, шу ишларинг уларни дузахдан сақлаганларинг бўлади” (Ибн Жарир ривояти).

Кенгрок мушоҳада юритадиган бўлсак, ёш авлодни юксак инсоний фазилатлар соҳиби қилиб тарбиялаш нафақат жамият, балки ҳар бир оила ва ҳар бир ота-онанинг ҳам асосий вазифасидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг яна бир ҳадиси шарифда марҳамат қилади: ” Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб–ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшироқдир” деганлари ҳар бир ота-онанинг фарзандига яхши тарбия ва одоб беришининг қадр–қимматини янада оширади.

Ота ўғил болага, она эса киз болага ҳамдард ва ҳам фикр бўлиши, балоғат ёшига етгунга қадар ўз ҳаёти билан боғлик айни вақтда уялиб сурай олмаган айрим фиқҳий масалаларни дарҳол тушинтириши туғри тарбиянинг дебочасидир.

М.Чорийева-Пастдарғом туман бош отинойиси


Киритилган вақти: 04/06/2021 17:50;   Кўрилганлиги: 704
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/farzand-tarbiyasida-onaning-xizmatlari-kattadir
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 14:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг