“Фаҳш қайси бир нарсада бўлса, уни хунуклаштиради, ҳаё қайси бир нарсада бўлса уни зийнатлаштиради.
Инсонга берилган бебаҳо неъмат бу ҳаё ибодир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: ”Ҳаё қилиш иймондандир” деганлар. Бундн маълум бўладики, ҳаёли иболи инсондан ҳар қандай яхшиликни кутса бўлади, лекин ҳаёсиз ибосиз инсондан ҳар қандай ёмонликни кутса бўлади. Айниқса, улғайиб бораётган, турли таъсирларга тез эгилувчан ёш йигит-қизларнинг аҳлоқига ҳаёсизликнинг зарари жуда катта бўлмоқда. Чунки, фоҳишалик, ҳаёсизлик бу иллат шу қадар шайтоний нағма ва ва шундай бир жилваки уни кўрган кўзлар бир муддат бўлсада, ўз нафсининг жиловини йўқотади ва беихтиёр исён қилади.
Азизлар, ҳаёсизлик бу ўта зарарли иллат ғарб маданиятига жоҳиллик билан тақлид қилиб, уларнинг мавҳум ҳаётларига кўр-кўрона эргашишдан келиб чиқмоқда, бу билан асли мусулмон бўлган инсон Яратганнинг қаҳру ғазабига дучор бўлади. Ҳозирги вақтда кўпгина мактаб ва коллежларда аксарият ўқувчи йигит-қизлар ўртасида яна бир иллат, хат ёки мобил телефон орқали СМС ёзиш авжига чиққан, инсон табиатидаги энг гўзал фазилатларидан бири ҳаёдир. Ҳаё инсоннинг исон-эътиқоди, одоб-аҳлоқнинг даражасига қараб, кўп ёки кам бўлади. Агарда бир инсон баъмани ишлардан ўзини бир нолойиқ ишни қилиб қўйиб ҳижолатдан юзи қизарганини кўрсангиз, билингки у ҳаёли инсондир, агар бордию қилаётган ишларига бепарво бўлса, яхши ёмонлигига эътибор бермай қилаверса, халқимиз ундай одамдан яхшилик чиқмайди. Муқаддас ислом дини ҳам ҳаёли бўлишга чақиради.
Ҳурматли азизлар, одам ҳаёсини йўқотса, бир ёмон ишни қилиб ундан ёмонроғига ўтади. Бора-бора чуқур жар ёқасига келиб қолади. Ҳаёнинг йўқолиши билан иймон ҳам кўтарилади. Ҳаёли инсон гапираётганда оғзидан ёмон сўзлар чиқиб кетишидан, бошқаларнинг сирини айтиб юборишдан ҳижолат бўлади, чунки унинг натижасини эътиборга олмай ёмон сўзларни гапиравериш ёмон одоблар қаторига киради. Бу хусусда Пайғамбаримиз (САВ) шундай марҳамат қиладилар: “Яъни, ҳаё иймондандир, иймоннинг жойи эса жаннатдадир, беҳаёлик эса жафодандир, жафонинг жойи дўзаҳдадир, ҳаё бу яхшиликларнинг онаси ва барча нарсани гўзаллаштирувчи зийнатдир.
Исроил домла Амириллаев – Пахтачи тумани бош имом-хатиби
Киритилган вақти: 28/08/2023 11:48; Кўрилганлиги: 669
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:51